10 April 2014
20:18 - Ўзбек жамиятининг аҳволи: Андижонлик уч ўқувчи ўз сабоқдошини уриб ўлдирди. Бу аҳволдан қандай чиқамиз?
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарга кўра, Андижон Ахборот технологиялари коллежининг уч нафар ўқувчиси ўз курсдоши Улуғбек Қосимовни уриб ўлдиришган. Талабалар курсдошини хўрлаб, Ўзбекистон гимнини айтишга мажбурлаган ва ўзаро низодан сўнг уни ўлдиришган. Аммо расмийлар жанжални қиз талашиш билан боғлашга уринмоқда. Радиога кўра, бу маъшум ҳодиса сўнгги ойда Андижонда талабалар орасидаги иккинчи зўровонликдир.

Аввал, яъни шу йилнинг 17 мартида Андижон Қишлоқ хўжалик институти ëтоқхонасида Агрономия факультети талабаси Умиджон Остонаев зинадан тушаëтганида туртиниб кетгани учун 3-курс талабаси Беҳзод Маъмуров томонидан уриб ўлдирилган.

Бу хабарларда айтилган воқеалар бугунги ўзбек жамиятининг ҳозирги аҳволини ўзида акс эттириши, шубҳасиз. Бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек аёлларини подалашиб зўрлаганда, ўзбекларнинг қирғин қилганда, қисиб ўтирган ўзбеклар миллат сифатини йўқотдилар, бу хабарда айтилганидек, майда-чуйда нарсалар бўйича бир-бирларидан қасд олиш билан оворалар. Шундай аҳволга келиш тарихимизнинг сўнгги босқичида бунга катта ҳисса қўшганларда бири – Андижондаги маъшум воқеа бўйича хабар тарқатган “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизматидир.

Агар бу радио хизматчилари улар олдига АҚШ ҳукумати тарафидан қўйилган вазифани бажариб ва, масалан, “Ҳаракат Агентлигидан ўрганиб, миллат, жамият, мамлакат, ҳукумат ва мухолифатнинг бугунги аҳволини кўрсатиб берадиган аналитик руҳдаги фундаментал эшиттиришлар тайёрлашса эди, ўзбек зиёлилари бу радионинг эшиттиришларни эшитишга бошлашарди, бу – миллатга ёрдам бўларди. Аммо, уларнинг ҳақиқий хўжайини бўлган Ўзбекистон МХХси бундай эшиттиришларга рухсат бермайди. Афсус, “Озодлик” радиосининг ҳатто Совет замонида қандайдир эътиборга лойиқ бўлган ўзбекча эшиттиришларининг мутлақо кўпчилиги ҳозирги ибтидоий даражага туширилган.