06 April 2014
16:22 - Ўзбек юлдуз бўлса ҳам аввал овқатни ўйлайди: Севара Назархон Бокуда концерт бермоқчи
Озорбайжонда Илҳом Алиев режимининг расмий карнайларидан бири бўлган Trend агентлиги жаҳон этник музикасининг юлдузи Севара Назархон бокуликларга мурожаат қилиб, 10 апрель куни соат 20:00 да Халқаро Муқом Марказида “Янги Ипак Йўли” номли концертига таклиф қилганинии билдирди.

Бу воқеанинг ортиқча урғуланишга асос бўладиган жойи йўқ. Қолаверса, хонандаларнинг асосий иши концерт бериш. Шундай бўлган ва шундай бўлиб қолаверади. Аммо, вақт ҳамма нарсани ўзгартиради. Ҳозир концерт бериш ҳар қандай хонанда учун ўзи мансуб бўлган халқнинг маданияти билан бошқаларни таништиришдек улкан маъсулият ҳам юклайди. Шуларни ҳам ҳисобга олиб, Севарага Бокуда буюк олқишлар тилаймиз.

Яна бир нарсани унутмаслик керакки, ҳозир ҳар бир соҳанинг кўзга кўринган одамлари қайсибир маънода ижтимоий ва сиёсий воқеалардан узоқда туролмайдилар. Кўпинча уларни бундай қилишга сиёсатчилар тортишади. Мақсадлари – юлдузларнинг обрўсидан фойдаланиб олишдан бошқа нарса эмас.

Севарадан ҳам биров фойданомқичими ёки йўқми билмаймиз. Аммо, Trend агентлиги тарқатган хабардаги қуйидаги сўзларни кўрмасдан иложингиз йўқ, зотан, уларнинг бош қисми хабар сарлавҳасига чиқарилган: “Озорбайжон маданияти ва таомлари гўзалдир. Уларсиз дунё қашшоқроқ бўларди.”

Ҳа, бутун дунё шундай дейди – маданиятсиз дунё қашшоқроқ бўлган бўларди. Маданиятнинг ёнига таомни тиқиштириш эса, фақат ўзбекларга хос нарса. Қаранг, қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқди. Миллат сифатини йўқотган жаҳоннинг 30 миллион ўзбеги оғзини ҳам очмади. Ал Хоразмий авлодлари мардикорлар миллатига айланмоқда. Бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бизнинг аввалимиз таом. Тошкентда яшасак ҳам, Бокуга борсак ҳам.

Бокуда ёқимли иштаҳалар Севарахон!