06 April 2014
05:14 - Афғонистонда президентлик сайловлари тинчлик билан тугалланди
Жаҳон ахборот воситалари ҳалигача Толибоннинг кучини орттириб кўрсатиш билан шуғулланишадики, кеча Афғонистонда ўтказилган президент сайловлари катта хавф остидаги воқеа сифатида кўрсатилди. Аммо, ундай бўлмади. Сайловлар ортиқча муаммоларсиз битди. Сайловчиларнинг қанчаси овоз бергани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, аммо жуда кўпчилик сайлов участкаларида одамлар навбатда туриб овоз беришгани кун бўйи тарқатилан хабарларда айтиб турилди.

Хуллас, 2 муддат, яъни 10 йил президентлик қилган Ҳамид Карзай энди тарих саҳифаларидагина қолса керак. Аммо, янги президент ким бўлади?

Афғонистондек ҳалигача ўрта асрларда яшаётган давлатда замонавий сайловлар ўтказилганига ишониш учун одам анчагина содда бўлиши керак. Аммо, бошқа йўл йўқ бўлгани сабабли, бу ерда сайлов каби бир тадбир ўтказилди, эрта-индин янги президентининг номи ҳам маълум бўлади. Бизга қўшни бўлган мамлаатни замонавий ҳолга келтириш, ислом фанатизмининг илдизларини қуритиш йўлида ишлар эса давом этаверади.

Дарвоқе, жаҳон оммавий воситалари асосий номзодлар сифатида Залмай Расул, Абдулло Абдуллҳ ва Ашраф Ғанини (расмда) кўрсатмоқдалар. Табиий, ҳеч бир ерда Ашраф Ғанининг ўзбеклиги, ёки энг камида ўзбекларга яқинлиги тилга олинмаган.

Ўзбекистон ўзбекларининг бунақа нарсалар билан иши йўқлиги ҳақида гапириб ўтириш ҳам ортиқча.