03 April 2014
22:09 -
Жиззахда ит ўғрилари устидан маҳкама бошланди
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида ит ўғрилари устидан маҳкама бошланди, деб хабар қилди ҳамкоримиз Мунтазир. Унинг таъкидича, судланувчилар тошкентлик Камол Шомахсумов, жиззахлик Жалолиддин Эгамназаров, сирдарёлик Фахриддин Тайлоковлар ўзаро тил бириктириб, 2014 йил 10 февраль куни кеч соат 23:30 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани Ҳамза маҳалласида яшовчи Умарбек Ризаевнинг бир бош нархи 500 000 сўмлик, яна бир бош нархи 800 000 сўмлик бўлган итини ўғирлашган.
Тергов органи хулосасига кўра, ўғрилар Фахриддин Тайлоковга тегишли бўлган “Нексия” русумли 20 А 903 ВА давлат белгили автоуловга ўғирланган итларни ортаётганида уй эгаси билиб қолиб, уларининг қилмиши фош бўлган. Айбланаётган Фахриддин Тайлоков эса ҳеч ким билан ит ўғирлаш ҳақида тил бириктирмаганини иддао қилмоқда. Унинг таъкидича, шериклари ит уриштирувчи болалар бўлиб, хонадонга итни кўриш мақсадида боришган.