03 April 2014
23:16 -
Қирғизистонда янги Бош вазир ва ҳукумат тайинланди, АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси тасодифан Бишкекдами?

Бугун Қирғизистон парламенти янги ҳукуматнинг таркибини тасдиқлади. Бош вазир этиб Жўмарт Оторбаев аввалроқ тасдиқланиб бўлган эди.
Қирғизистонда бундан ҳам муҳим воқеа – АҚШ Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвалнинг шу ерда эканлигидир. У АҚШ ҳеч кимнинг ички ишларига аралашмаслиги, ким Бош вазир бўлса ҳам, у билан ишлашга тайёр эканликларини такрорлаш билан овора. Бишкек яқинидаги Манас ҳарбий базасини америкаликларидан олиб қўйилаётгани масаласида ҳам, “биз қирғизларнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламиз” дейди америкалик дипломат.
Аслида, ҳеч ундай эмас. АҚШ Қирғизистондаги ҳокимият тамомийла русларга тобе эканлигидан ташвишда. Аммо, ҳозир ҳеч нарса қилолмайди.