01 April 2014
09:15 -
Тўрткўлда поезд 6 йўловчиси бўлган автуловни мажақлаб кетди, 5 киши нобуд бўлди
28 март куни эрталаб Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Намуна қишлоғи ҳудудида юк поезди темир йўлни кесиб ўтаётган енгил автомбилни босиб кетиши натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Салонида 6 нафар йўловчи бўлган Ford русумли автоулов қоидага хилоф равишда темир йўлни кесиб ўтишга уринган, бироқ улгурмаган.
Йўловчиларнинг барчаси Элликқалъа тумани фуқаролари эди, ҳалокатдан омон қиолган бир киши шифохонада ётибди. Ҳалокат автомобил ҳайдовчисининг хатоси туфайли содир бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.