01 April 2014
08:13 -
Абдураҳим Пўлат АҚШда ўртамиёна операция қилинди

Мухбиримиз билан телефонда гаплашган Абдураҳим Пўлатнинг айтишича, кесилган жойда оғриқ бор бўлишига қарамасдан, у ўзини яхши ҳис этмоқда ва докторларнинг таълимоти бўйича камида 2-3 кун уйида, кўпроқ кўрпа-тўшакда дам олади.
Ҳеч кимни ортиқча безовта қилмаслик учун, тайёрланаётган амалиёт ҳақида унинг турмуш ўртоғи, ўғли ва қизидан бошқа ҳеч ким хабардор қилинмаган.