
Германиянинг Молия вазири Вольфганг Шойбле расмий чиқишларидан бирида, Қримнинг Россия тарафидан аннексия қилинишини 1938 йили Чехословакиянинг бир қатор вилоятлари нацистларлар тарафидан босиб олиниши билан тенглаштирди ва ўшанда Гитлер ўз агрессиясини қўшни мамлакатда яшайдиган немистилли аҳолини ҳимоя қилиш билан оқлашга интилганини эслатди. Бу ҳақад “Свобода” радиоси хабар беради.
Эслатиб ўтиш керакки, бундан аввалроқ шунга ўхшаш фикрларини АҚШ президентлигага номзод бўлиши кутилаётган Ҳиллари Клинтон ҳам айтган эди.
Кеча БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши мажлисида чиқиш қилган қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғли бироз юмшоқроқ гапирди. Мана унинг баъзи фикрлари:
Қримда ўтказилган ноқонуний референдум циникдир, абсурддир, гўёки референдумдир.
Ўз тақдирини ўз белгилаш ҳуқуқи ерли халқларга тегишлидир. Қримда ерли хал – қримтатарарларидир.
Референдумда Қрим аҳолисининг 82% фоизи эмас, бор-йўғи 32,4% иштирок этди.
Россия раҳбарларининг Қримда руслар эзилаётгани ҳақида гапиришлари ҳам цинизмдир. Ваҳолангки, Қримда маҳаллий идоралар раҳбарларининг кўпчилиги руслар, мактабларнинг кўпчилиги рус тилида.
Қримга аввал казаклар бостириб киришди, улар давлат идораларини босиб олишди,кейин Қримга рус қўшинлари кирди.Россия раҳбарлари Украинда бандерлер ҳокимияти ўрнатилганини гапиришмоқда. Бу ҳақиқатни ўзида акс эттирмайди.
Қримтатарларининг Виктор Янукович ҳокимияти билан алоқалари ҳам яхши эмасди. Улар бу коррупцион ҳокимиятга мухолифатда эдилар ва шу сабабдан маҳаллий идораларга уларнинг вакиллари жуда оз киритилган эди.
Америкаликларнинг хабарларида айтилишича, Хавфсизлик Кенгашининг бу йиғилиши норасмий бўлди ва унга Россия ва Хитой вакиллари қатнашмади