18 October 2008
03:00 -
23:00 - “Бирлик” сўзидан ўзбек режими қанчалик қўрқса, “Озодлик”даги унинг гумашталари ҳам шунчалик қўрқишади 21:30 - Абдураҳим Пўлат ўз сафдошини озод бўлгани билан табриклади 10:30 - Ҳуқуқ

23:00 - “Бирлик” сўзидан ўзбек режими қанчалик қўрқса, “Озодлик”даги унинг гумашталари ҳам шунчалик қўрқишади
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ягона мухолифит ташкилоти бўлмиш “Бирлик” Партиясининг икки фаоли - Мамаражаб Назар ва Дилмурод Муҳиддининг озод қилиниши бу кунларнинг асосий янгилигидир. Ундан “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ҳам кўз юмолмаган. Аммо, кутилганидек, МХХнинг рухсатисиз бирон қадам қилолмайдиган радио ходимлари бу икки мухолифатчининг “Бирлик” фаоли эканлигини тилга олмаганлар.
Ваҳоланки, Мамаражаб Назар партия Марказий Кенгашининг аъзоси, Димурод Муҳиддин эса айнан партиявий фаолияти учун қамалган. Яна ҳам тўғрисини айтсак, Дилмурод сўнги йилларда фақат ва фақат сиёсий фаолияти учун қамалган ягона мухолифатчидир.
21:30 - Абдураҳим Пўлат ўз сафдошини озод бўлгани билан табриклади
Бугун “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат кеча қамоқдан озод этилган партия фаоли Дилмурод Муҳиддиннинг Марҳамат туманидаги уйига телефон қилиб, уни ва отасини бу қувончли воқеа билан табриклади. У ўз ўринбосари Ҳамдам Сулаймон билан ҳам гаплашди ва Дилмуродга моддий ёрдам бериш масласини маслаҳатлашди.
Бу орада кечаги воқеаларнинг баъзи хажвиясифат тафсилотлари ўртага чиқди. Димуродни қамоқхона хизматчиларидан бири кузатиб уйигача олиб келиб қўйибди. Унинг қўл телефони ҳам бор бўлиб, Дилмуродга ундан фойдаланишга рухсат берибди. Ҳамдам Сулаймон у билан шу телефон орқали бир неча марта гаплашибди ва телефон номерини партия лидери Абдураҳим Пўлатга билдирибди.
Абдураҳим Пўлат бу телефон кимга оидлигини билмасдан унга қўнғироқ қилган ва ўзини танитиши билан телефон узилган, ундан кейин телефонни ҳеч ким олмаган. Кечаги хабаримизда Абдураҳим Пўлат Дилмуродга тефон қилиб, боғланолмагани айтилганди. “Боғланомаслик” сабаби энди маълум бўлди.
"Бирлик" раиси қамоқдан озод қилинган бошқа сафдоши - Мамаражаб Назар билан алоқа ўрнатиш ва унга керакли ёрдам бериш хусусида партиянинг маҳаллий фаолларига топшириқ берди.
10:30 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг суди қолдирилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ЖИБ судида ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланаётган “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғунов устидан маҳкама бўмоқда. Кеча айбланувчининг охирги сўзи тингланаётган пайтда маҳкама мажлиси тўхтатилган ва душанбагача танаффус эълон қилинган.
Аъзам Турғунов бир вақтлар “Эрк” партияси 53-54 чилар бўлимининг фаоли эди. Аммо у яқинда фракция раҳбарлари ўзининг тақдири билан мутлақо қизиқишмаётганидан норози бўлиб, партияни тарк этди ва “Бирдамлик” ҳаракатига ўтди.