29 March 2014
08:21 - Ҳукумат пойтахтдан водийга қатновчи киракашларнинг нонини яримта қилмоқчи, бундан ким фойда кўради?
Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “Андижон – Тошкент” йўналишида довон орқали такси хизматини очишга қарор қилди. Кеча маҳаллий матбуода пайдо бўлган хабарларга кўра, “Андижон – Тошкент” йўналишли таксини йўлга қўйиш мақсадида март ойи бошида “Андижон автошоҳбекати”, “Узумзор” ва “Ғавс” автостанцияларининг ҳолати, ушбу станциялардан “Андижон – Тошкент” йўналишида қатнаётган енгил автомобиллар сони, мавжуд шарт-шароит ўрганиб чиқилган.

“Андижон – Тошкент” йўналишли такси йўналишининг ташкил этилиши енгил автомобиллар йўлкира баҳосидан сезиларли даражада кам нархда сифатли автотранспорт хизматидан фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, профессионал ташувчи корхоналарда қатъий тартибда автотранспорт воситаларининг кунлик техник кўрикдан, ҳайдовчиларнинг эса кунлик тиббий кўрикдан ўтказилиши сифатли ва хафсиз автотранспорт хизмати ташкил этилишига омил бўлади, дейилади хабарларда.

Агар ҳамма нарса хабарларда айтилаётган бўлса, ҳукуматнинг бу қарорини олқишлаш керак. Аммо...

Аммо, унутмайликки, айнан шу ҳукумат Ўзбекистоннинг иқтисодини ўлдирмоқда, миллионлаб ўзбеклар ўз мамлакатларида иш тополмай чет элларда мардикорлик қилмоқдалар. Бизда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади.

Ўзбекистон ҳукуматининг “Андижон – Тошкент” йўналишида такси очиши - ўлиб бораётган иқтисодимизни тиклаш йўлидаги қадам эканлигига аҳмоқ ҳам ишонмаса керак.