Reuters агентлигининг хабарига кўра, бугун Толибоннинг бир гуруҳ қуролланган ўлимчи-террористи 5 апрелда бўладиган президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этаётган (ўзбек аслли – Ҳаракат) Ашраф Ғанининг уйи олдида жойлашган сайлов офисига ҳужум қилди. Ашраф Ғани ҳужум пайтида уйида бўлмаган экан.
Аввалига террористлар Ашраф Ғанининг уйига ҳужум қилганлари хабар қилинган эди, кейинчалик террористларнинг нишони сайлов офиси (сайлов участкаси бўлса керак – Ҳаракат) эканлиги айтилди.
Афғон кучлари дарҳол операция бошлаб, ҳамма террористларни ўлдиришибди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ, шунинг учун уларни ўлимчи-террорист дейишади-да. Қуролли жанг пайтида бир полициячи ва маҳаллий бир сиёсатчи ҳам ҳалок бўлибди.
Бошқа хабарларда айтилишича, бир вақтлар Афғонистон ҳукуматида вазирлик вазифасини ҳам бажарган тажрибали сиёсатчи Ашраф Ғани президент сайловларида Афғонистон ўзбекларининг таниқли вакили Абдурашид Дўстим билан ҳамкорликда курашаётган экан. Бундан тушунса бўладики, Ашраф Ғани президент бўлса, Абдурашид Дўстим вице-президент бўлади.
Жаҳон ўзбеклари ҳамма ерда ғариб аҳволда экан, Афғонистонда Ашраф Ғани ва Абдурашид Дўстим жуфтлиги олиб бораётган сиёсий кураш олқишга сазовордир.
Аммо, шуни ҳам унтмайликки, Толибон Қобулда ҳокимиятга келганда, Абдурашид Дўстим Мозори-Шариф минтақасида Толибонга бўйсунмайдиган ва феълан автономия деса бўладиган ҳокимият яратганди. Аммо, Абдурашид Дўстимнинг яқинлари унинг Толибонга сотдилар ва Толибон улар ёрдамида Мозори-Шарифни босиб олди. Ўша куни “Озодлик” радиосининг ифлос ўзбеклардан иборат бўлган ўзбекча хизмати, 53-54 ва Иуда-2 лақаблари билан танилган бошқа ифлос, “Эрк” партиясининг ўша пайтдаги раиси Салой Маддаминнинг Толибонни олқишловчи чиқишини эфирда тарқатди.
Абдурашид Дўстим Мозори-Шарифни тарк этгач ва тожик Ислом Карим ҳам унга бошпана бермагач, у Анқарага келишга мажбур бўлди. Ўша пайтда Истанбулда яшаётган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат уни ўша ерда зиёрат қилди ва суҳбатлашди. Абдураҳим Пўлатнинг сайтимизда эълон қилинган хотираларида айтилишича, 53-54 нинг "Озодлик"даги гапларини эшитган Абдурашид Дўстим "Мен у бачани одам деб ўйлаб юрардим" дебди.
Ўтган тарихимиздан келиб чиқиб, ўзбеклар ичида хира пашшадек кўпайиб кетган миллат хоинлари, “Озодлик” радиосидагилар ҳам шулар жумласидан, “пуштун ва тожикларнинг юртида ўзбек президентига пишириб қўйибдими” деб Ашраф Ғани ва Абдурашид Дўстимга қарши чиқса, ҳайрон қолмаслик керак.