Бу ҳақда маҳаллий оммвий ахборот воситалари оламшумул янгилик ўлароқ бонг урмоқда. “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш уюшмаси” негизидаги мазкур завод маълумотларига кўра, йилиги 40 мингта шу турдаги улов йиға олиш имконига эга. Мазкур лойиҳага 55,5 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди.
“Ўзавтосаноат” ширкати томонидан шу муносабат билан тарқатилган хабарга кўра, мазкур заводда яқин орада Chevrolet Orlando автомобили ҳам йиғила бошлайди. Ўтган йили ишлаб чиқфариш суръатини 4,5 фоизга оширган GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонаси ҳали ҳам ички бозорни автоулов билан тўлиқ таъминлай олган эмас.
Демак, дейди мухбиримиз, Хоразмда ишга тушган корхона бу аҳволга чек қўядими, яъни ўзбеклар автомобиль харид қилишни йиллаб кутиш ёки чўтал эвазига уни олиш каби амалиётдан қутиладими?
Хоразмдаги лойиҳа хоразмликларнинг иш билан таъминлаш нуқати назаридан яхши нарса. Аммо, бу лойиҳ ҳам давлатники. Ислом Карим СССРнинг сиёсатини давом эттириш ва фақат давлатнинг лойиҳалари билан узоққа бориб бўлмаслигини қачон тушунади? У қачон катта хусусий бизнесга йўл беради? Ҳеч қачон тушунмайди ва йўл бермайди. Демак, СССР каби барбод бўлишни истамасак, ягона йўлимиз – мавжуд режимдан тезроқ қутилиш.