22 March 2014
11:08 -
Гаагада Ядровий хавфсизлик бўйича саммит: Нурсултон ўша ерда, Ислом Карим инида
24-25 март кунлари Гаагада Ядровий хавфсизлик бўйича учинчи саммит бўлади. 2010 йили биринчи саммит Вашингтонда, иккинчиси 2012 йилда Сеулда бўлган эди. Саммитда АҚШ ва Россия президентлари ҳам қатнашади, айнан шу сабабли, Украинадаги воқеалардан кейин Гаагадаги саммитнинг муҳимлилик даражаси ўта юксак бўлиши кутилмоқда.
Алоҳида айтиш керакки, ўтган саммитларда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳам қатнашган эди, у бу сафар ҳам саммит қатнашчилари рўйхатида. Ўзбекистон Президенти Ислом Карим билан ҳеч кимнинг иши йўқ. У инидан чиқмасдан умрини ўтказмоқчи.
Гаагадаги саммитнинг яна бир қизиқ тарафи бор. Ўтган икки саммитда қатнашаган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон 30 мартда бўладиган маҳаллий сайловлар ўз партияси учун ҳаёт-мамот масаласига айлангани сабабли Гаагага бормоқчи эмас. У ерга Президент Абдуллоҳ Гул борадиган бўлибди.
Маълумки, Абдуллоҳ Гул Ражаб Эрдўғоннинг ишончли сафдоши. Аммо, Абдуллоҳ Гул Ражаб Эрдўғондан фарқли ўлароқ фақат исломчи эмас, турк миллатчиси ҳамдир.
Кеча хабар қилганимиздек, Ражаб Эрдўғоннинг истаги билан ижтимоий хабарлашув тўри бўлган Твиттер саҳифалари Туркияда бекитилган эди. Твиттерда ўз саҳифаси бўлган Абдуллоҳ Гул ҳамма актул масалалар бўйича ўз фикрини шу ерда билдириб турарди. Твиттер Туркияда бекитилгандан кейин Абдуллоҳ Гул ўз саҳифасини ишлатишни давом эттирди ва Твиттернинг Туркияда бекитилишини юмшоқ шаклда бўлса ҳам салбий баҳолади.
Абдуллоҳ Гул Гаагадаги саммитда ҳам Ражаб Эрдўғондан фарқли сиёсатчи эканлигини кўрсатиши мумкин.