21 March 2014
20:46 -
“Халқ Банки”нинг туман бўлими раҳбари валютафурушликда айбланмоқда
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан “Халқ банки”нинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлими бошқарувчиси Шуҳрат Рустамов мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш ва хориж валютасини қонунга хилоф равишда ацрибошлашда айбланмоқда. Ҳозирда Тошкентдаги 64-1-сонли тергов изолятори (Тоштурма)да сақланаётган банк бошқарувчиси “қора бозор”даги валютафурушларга банкка тегишли шахобчаларнинг қачон ва қанча миқдорда валюта сотувга чиқариши, уларни қндай ўзлаштириш бўйича маълумотлар бериб турган.
Мазкур ахборотдан фойдаланган сарофлар эса шахобчалар олдида сунъий навбатни юзага келтириб, ёлланган фуқароларнинг номига расмий курсда доллар олиб, “қора бозор”да пуллаган.
Бундай схема бутун мамлакатга жорий қилинган бўлиб, жараён ҳукуматдаги махсус гуруҳлар, қўл етмас амалдорлар томонидан бошқарилади. Бечора Рустамов эса вақти-қати билан бериб туриладиган қурбонлиқларнинг биридир, дейди мухбиримиз.