
АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жорж Крол бугунги Наврўз тантаналари билан халқимизни қутлади. Хусусан унда: “...Мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистон Наврўз байрамининг оммавий нишонланишини қайта тиклади. Ўша пайтдан эътиборан, анъанавий шарқий янги йил Ўзбекистон бўйлаб оила ва жамоаларни баҳор келганини нишонлаш мақсадида қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш, дарахт ва гуллар экиш ҳамда сумалак пишириш каби тадбирлар орқали ўзаро бир-бирига яқинлаштириб келди. Улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий айтганидек, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” дейилади.
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Наврўз байрамини нишонлашга қаратилган 24 февралдаги қарорида Алишер Навоий айтган “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” деган сўзларни асосий ғоя ва шиор сифатида кўтаришни буюрганди. Табиий, АҚШ элчиси расмиятчилик учун тарқатилган ўз табригида бу шиорни ишлатар экан, мақсади Ислом Каримнинг қарорига бўйсуниш бўлмаган. Лекин бизнинг ўша қарорни таҳлил қилишдаги сўзларимиз ҳозир ҳам муҳимлик жиҳатини йўқотмаганини эслатиш лозим:
“Наврўз қадимий барамларимиздан бири ва ҳар доим уни байрам қиламиз. Аммо, ҳар кунимиз наврўз бўлишини истамаймиз ва бундай бўлишига йўл ҳам қўймаслигимиз керак, дейди мухбиримз.
Чунки, асл мақсад - ўзбекларни фақат ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсалар билан қизиқишга ҳам ўргатиш, миллий ғурурни тиклаш, қирғиз фашистларини ўзбекни тирклайин ёққани учун жазолаш, миллат сифатини йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш, давлат сифатини ҳам йўқотган ва чет элдаги мардикору фоҳишаларимиз ҳисобига яшаётган Ўзбекистонни қайтадан давлат қилиш, Ўзбекнинг Марказий Осиёдаги етакчилик ролини тиклаш, миллионлаб чет элда мардикорчилик қилаётган ўзбекларни Ўзбекистонда иш билан таъминлаш ва ҳоказоладир.
Наврўз эса, бугун келадиган ва янаги йилгача унутиладиган оддий байрамлардан бири. Ҳозир ҳар кунимиз наврўз эмас, миллатнинг келажаги учун кураш бўлиши керак.”
Ҳа, ҳозир биз байрамда ҳам келажагимиз учун курашни эсдан чиқармаcлигимиз шарт. Акс ҳолда, мардикорлар подасига айланамиз.