17 March 2014
11:53 -
АҚШ-Ўзбекистон алоқаларига доир америкаликларнинг хабари саволлар туғдирмоқда (тўлатилган версия)

Исмига қараганда мусулмон бўлган бу аёл қоғоздагина мавжуд бўлган “Янги ипак йўли” лойиҳаси бўйича 19 мартгача Тошкентда ҳукумат ва бизнесс структуралари билан музокаралар олиб борар эмиш. Бу лойиҳанинг амалий аҳамияти йўқлиги – унинг муаллифи профессор Фредерик Стар Ислом Каримнинг АҚШдаги лаганбардори эканлигидан ташқари, оддий авантюристлигидадир. Фредерик Старни шахсан танийдиган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат унинг авантюристлигини конкрет мисол ҳам келтириб, АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Комиссиясидаги чиқишларидан бирида кўрсатиб берган. Унинг ўша Комиссиядаги нутқи “Ҳаракат” журналида тўла эълон қилинган.
Қрим масаласида, энг камида ҳозирги босқичда, Россия қаршисида мағлубиятга учраган АҚШ ҳукумати Россиянинг қўғирчоғи Ислом Карим режими билан музокаралар олиб бориш истагида эканлиги эса, кулгидан бошқа нарса эмас. Аммо, Фотима Сумарнинг Термизга бориб, чегаралараро савдо ва аёл бизнесменлар билан боғлиқ аҳвол билан танишиш режаси бундан ҳам кулгилидир. Кўринишидан, Давлат Департаменти Ўзбекистон режимининг моҳиятини ҳали ҳам тушуниб етмаганга ўхшайди.
Фотима Сумарнинг фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашуви ҳақида маълумот йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, бир нарса аниқ - АҚШ Украинадаги кризис ва Қрим муаммоси масаласида Россия устидан ғалаба қозониш йўлида МДҲ ичида аҳолисининг сони билан Россиядан кейин иккинчи ўринда турган Ўзбекистоннинг фуқаролик жамияти вакиллари ва ҳатто мухолифати билан мулоқот қилиши, ҳатто уларга ёрдам бериши самаралироқ бўларди.
Ҳозир жуда кўп мамлакатларда бўлгани каби, Ғарбнинг пулини олишдан бошқа нарса билан иши бўлмаган, АҚШдаги ёрдам берувчи ташкилотларидаги коррупциядан усталик билан фойдаланаётган ёлғондакам ноҳукуматчилар ва мухолифатчилар Ўзбекистонда ҳам кўпайиб кетган. Уларни бир-биридан ажратабилиш ҳам ҳозир муҳим ишдир.
Вақти келгани учун эслатиш керакки, бундан том 2 йил аввал Мисрда бир гуруҳ фуқаролик жамиятларининг вакиллари ва улар билан ишлаётган америкаликлар устидан жиноий иш очилиб, улар ҳибсга ҳам олинганди. АҚШ Президенти ва Давлат Котиби америкаликлар тезда озод қилинмаса, Мисрга берилаётган кўп миллиардлик ҳарбий ёрдам тўхтатилишини айтиб, босим ўтказишга ҳаракат қилдилар. Аммо “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Давлат Департаментига хат ёзиб, америкаликларнинг шубҳали молиявий ишлари бўйича ўз фикрини билдиргач, ультиматум тилидан воз кечиб, ҳибсга олинган АҚШ фуқароларини бир неча миллионлик гаров пули эвазига озод қилиб, Мисрдан тезда олиб чиқиб кетишди. Гаров пули, табиий, Мисрнинг бюджетига кетди.