12 March 2014
18:38 - Нурсултон Назарбой Қрим масаласида Россия ва Ғарб ўртасида воситачи бўлолмадими? Яккамохов Ислом Карим қани?
Русларнинг “Назависимая Газета”сининг ножиддий чиқишлари билан танилиб қолган сиёсий шарҳловчиси Виктория Панфилова бу газетанинг сайтида бугун оламшумул мақола эълон қилибди.

Мақолада айтилишича, 10 ва 11 март кунлари АҚШ Президенти Барак Обама Нурсултон Назарбойга телефон қилиб, Украинадаги конфликтни ечиш масаласида воситачи бўлишга чақирибди. Германия канцлери Ангела Маркел ҳам Нурсултон Назарбойга айнан шу масала бўйича телефон қилибди. Қозоғистон Президенти шу орада Владимир Путин билан ҳам телфонда гаплашибди.

Мақолада Нурсултон Назарбой жаҳоннинг 10 нафар энг таниқли лидерларидан бири эканлиги рус экспертларининг фикрига асосланиб берилади.

Энг қизиғи, Нурсултон Назарбой Барак Обама ва Ангела Маркел билан телефонда гаплашгани қозоқларнинг давлат ахборот агентлиги бўлмиш Казинформда умуман тилга олинмайди.

Шубҳасиз, Барак Обама ва Ангела Маркел Нурсултон Назарбойга ростдан ҳам телефон қилишган, аммо тахмин қилиш мумкинки, Нурсултон Назабой бундай маъсулиятдан қочган, қочишдан олдин Путиннинг маслаҳатини олган.

Аммо, биз ўзбекларнинг бу воқелар билан боғлиқ битта саволнинг жавоби қизиқтиради: Нурсултон Назарбой жаҳон лидерларининг биринчи ўнталигига кирар экан, бизнинг Ислом Карим инидан ҳам чиқишга қўрқиб, яккмохов бўлиб ўтираверадими?

Эй, ўзбеклар, шу ва шунга ўхшаш саволар устида ўйланг, ҳозирги вазиятдан чиқиш йўлларини қидиринг. Акс ҳолда қайтдан миллат бўлолмаймиз, мардикорлар подаси бўлиб қолаверамиз.