10 March 2014
20:21 - Икки банк бошқарувчиси лавозимидан четлатилди, лекин улар бу билан қутулмайди шекилли

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарларга кўра, Халқ Банки бошқаруви раиси Жамшид Сайфиддинов ва “Микрокредитбанк” бошқарув кенгаши раиси Нодир Назаров лавозимидан четлатилган. Бундай хабарларнинг матбуотга чиқарилиши - уларга нисбатан салбий муносабат ва истъефоси ортидан жавобгарликка тортилиши муқаррарлигини англатади, дейди мухбиримиз.

Бундан бир муддат аввал Ўзбекистон Марказий Банкининг йил якунларига бағишланган мажлисида бу икки шахс қаттиқ танқид қилинган ва улар бошқараётган молия муасссаларидаги қонунбузарликлар тилга олинганди. Сайфиддинов ва Назаров бошқарган банк ходимларининг хуқуқ-тартибот органлари томонидан товламасилик ва фирибгарликда айблангани тилга олинганди.

Ҳозирда “Халқ Банки”га Ўткир Бўтаев вақтинчалик бошқарувчи этиб тайинланган. “Микрокредитбанк”да бўшаган ўрин бўшлигича турибди.