10 March 2014
19:45 - “Билайн” алоқа оператори: абонентлар сони ошди, хизмат кўрсатиш сифати пасайди, бу ерда шведларнинг қўли борми?

Мамлакатдаги энг йирик уяли алоқа оператори бўлган “Билайн-Ўзбекистон” ўтган йил якунларига оид маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, мазкур компаниянинг абонентлари сони 10 миллион 518 минг кишидан ошди. Бир абонент ойига алоқа хизмати учун компанияга ўртача 5,5 доллар тўламоқда.

Аммо компаниянинг хизмат сифати борасида шикоятлар кўпайганидан кўпаймоқда. Асосан GSM стандарти бўйича хизмат кўрсатувчи мазкур компания рақамларига қўнғироқ қилиш, бу рақамлардан бошқа рақамларга қўнғироқ қилиш мушкул. Компания бу ҳолни абонентлар кўплиги, сигнал қувватининг пастлиги билан изоҳлашмоқда. Компаниянинг аксар минтақалардаги антенналари электр қуввати йўқлиги боис ишламайди.

Ўзбекистон ҳукуматининг таъкидича, ҳозирда ривожланган Ўзбекистонд деярли ҳар бир телефон ушлай олувчи шахснинг қўлида телефон рақами мавжуд. Яъни, 19 миллион киши уяли алоқа хизматидан фойдаланади. Аммо, сифат бўлмаса, бундай хизматнинг нима кераги бор.

Биз руслар тарафдори эмасмиз, аммо русларнинг МТС ширкатининг Ўзбекистондаги бўлими Ислом Каримнинг қизи Фуҳушани сотиб олишга эришган Швеция давлатига тегишли ширкатга бериб юборилгандан кейин, мамлакатимизда уяли телефон хизматининг сифати кескин тушиб кетганини ҳеч ким инкор этолмайди. Шведларнинг ширкати эса, ўз ишини яхшилаш ўрнига, табиий, Ўзбекистон ҳукуматининг топшириғи билан, мухолифат ичидагиларни ҳам сотиб олиш йўлига ўтганлиги ҳақида ҳали тўла тасдиқланмаган маълумотлар бор.