05 March 2014
21:26 - Ўзбек жамиятининг аҳволи: ҳоким прокурор устидан Президент девонига арз қилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, прокуратура органи қонунчилик кафолатидир. Прокурорнинг рутба ва мақоми дахлсиз бўлиб, у фақат қонунга бўйсуниши керак. Аммо Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов прокуратура органи устидан Ўзбекистон Президенти девонига хат ёзди. Ҳоким прокурор қарори устидан судга мурожаат қилганида эҳтимол бу ҳақдаги хабарни ижобий қабул қилардик, аммо кимсан Тошкент мэрининг бу ҳаракати мамлакатдаги аҳвол, ўзбек жамияти манзараларини яна бир марта намоён этди.

Гап шундаки, Тошкент шаҳар ҳокими шу йилнинг 13 январь куни прокурор протести туфайли ўзининг ўтган йилги пойтахтдаги гаражларни бузиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга мажбур бўлган . 40 минг гараж бузилишини кўзда тутган қарор ғайриқонунийлиги сабабли бекор қилинган.

Аслида, қонунлардан кўра президентнинг сўзи юқорида турадиган диктаторликда яшаётганимизни ҳисобга олсак, кичкина диктатор Раҳмонбек Усмонов бош диктаторга мурожаат қилгани жуда мантиқлидир.