05 March 2014
20:55 -
Ўзбекистонда хориж валютаси: ҳукумат ҳатто расмий курсни ҳам ушлаб тура олмаяпти

Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2 236 сўм 66 тийин қилиб белгиланган. Бу эса сўнгги ўзгариш (25 февраль кунги курс) билан таққослаганда деярли 7 сўмга, 2014 йил 1 январи билан солиштирганда эса 35 сўмга фарқ қилади.
Хориж валютаси эркин алмаштирилувчи “қора бозор”да эса 1 АҚШ доллари 2920 сўмга (сотиб олиш 2950 сўм) чиқди. Рубль, тенге, евро сингари бошқа валюталарнинг қиймати ҳам шунга монанд қимматлаган.