05 March 2014
20:32 - “Ўзавтосаноат” автоуловлар нархи ошиши ҳақидаги маълумотни рад қилди

Бир қанча оммавий ахборот воситалари “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси бошлиғи Темур Юнусовга иқтибосан GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонаси автомобиллари нархи 7 дан 12 фоизгача қимматлашиши ҳақидаги маълумотни тарқатганди. Бугун “Ўзавтосаноат” ширкати матбуот котиби Жасур Акромов ички бозорда автомобиллар нархи кўтарилиши ҳақидаги хабарни инкор этиб, матбуотда махсус чиқиш қилди.

Аммо мухбирлримиз мулоқотда бўлган автосалонларнинг хўжайинлари бу нарх ҳақидаги гапларда жон борлиги, янги автомобиллар учун қўшимча қиймат солиғи оширилишини айтдилар. Автомобиль нархи ошмай унга тўланадиган солиқнинг ошиши автомобиль харидорлари учун “алихўжа-хўжаали” ибораси кабидир.