04 March 2014
20:16 - Ислом Карим инидан чиқмас экан, Украина воқеаларига муносабат “Жаҳон” агентлигидан келди, ҳокимиятни “Бирлик”ка топшириш вақти ҳам келмадими?

Бугун тушдан кейин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” Ахборот Агентлиги номидан Украинада уч ойдан бери давом этаётган воқеаларга нисбатан муросасозликка чақириш руҳидаги баёнот эълон қилинди. Баёнот гарчи ахборот агентлиги номидан билдирилган бўлса ҳам унинг Ўзбекистон ҳукумати позицияси эканини тушуниш қийин эмас.

Қисқагина баёнотда: “Украинада рўй бераётган воқеалар вазиятнинг жиддий мураккаблашувига ҳамда ўзаро қарама-қаршиликка олиб келгани баробарида улар тангликнинг янада кучайиши, олдиндан айтиш мушкул бўлган оқибатларини келтириб чиқариши, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига жиддий хавф солиши эҳтимоли мавжудки, бундай ҳолат Ўзбекистонда чуқур хавотир ва ташвиш уйғотмаслиги мумкин эмас”, дейилади.

Баёнот муаллифларининг фикрича, Украина можароси фақат тинч йўл билан ҳал қилиниши, бу борада халқаро стандартлар ва ҳуқуқий меъёрларга амал қилиниши лозимдир.

Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз номидан Украина хусусида баёнот эълон қилгандан кейин, Ислом Карим энди қисиб ўтириб бўлмаслигини тушуниб, “Жаҳон” агентлигини ишга туширгани ўз-ўзидан маълум.

Шу муносабат билан Ўзбекистон режимидан сўраш ўринли бўлади: Мамлакатимизда тўпланиб қолаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этмасак, Украинадан баттар воқеалар ўзимизда юз беришини тушунмайдиган дааражада аҳмоқмисизлар? Бида ўртача ойлик, масалан, қозоқлардан 8 баравар кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Давлат Бюджети чет элда ишлаётган мардикорларнинг пули билан оёқда турибди. Бу ва бошқа муаммоларни фақат “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” агентлиги тўғри ифодалаб берди. Муаммони тўғри ифодалаш ечимнинг ярмидир. Шундай экан ҳокимиятни сизлар айтаётган тинч йўллар билан “Бирлик”ка топшириш вақти келмадими?