04 March 2014
19:38 -
Украина билан боғлиқ мавзуда катта ўзгаришлар бор, “Ҳаракат”нинг таъсири ҳам

Бугун бироз аввал Владимир Путин Москвада Украина масаласи бўйича матбуот конференцияси ўтказди ва Украинанинг собиқ Бош вазири, ўз вақтида Путиннинг пинжига тиқилишгача етиб борган Юлия Тимошенконинг ҳеч қандай лавозим бўлмаган шахс сифатида Москвага келишига қаршилик кўрсатмаслигини, убндан ҳам муҳими, Россия Қримни ўзига қўшиб олмаслигини айтибди.
Табиий, бу - Россия бутунлай фикрини ўзгартириди, дегани эмас. Путин Қримни Украинадан мустақил қилиб олиб, Абхазия ва Шимолий Осетия каби феълан ўзиники қилиб олиш устида ишлашига ҳеч шубҳа йўқ. Яъни, Украина ва Қрим атрофида кураш давом этаверади. Аммо, курашнинг ранги бироз ўзгарса керак. Бу нарса унинг матбуот конференциясидаги гапларидан ҳам кўриниб турибди.
У шу кунларда Украинанинг собиқ Президенти, ҳозир Россияга олиб келинган Виктор Янукович билан учрашганини, Киеевдаги Майдоннинг талаблари ичида тўғрилари борлиги ҳам айтган. У Украинада янги ҳокимиятни тан олмайди, 25 майда гўёки террор остида ўтказиладиган президент сайловларини ҳам.
Хабаримизда “Ҳаракат” Агентлиги ҳам тилга олинганига скептик қарайдиганлар учун билдириб қўйишни истардикки, бу агентлик ББС тарафидан расман тан олинган ва Россиянинг давлат сайтлари, хусусий сайтлар эмас, айнан давлат сайтлари, баъзи хабарларида айнан бизнинг сайтимизга асосланишади. Бизнинг башоратларимиз ҳар доим тўғри бўлиб чиққанини ҳеч ким рад этолмайди.
Ҳозир “Ҳаракат”нинг Интернетдаги сайти йўлида турли тўсиқлар қўйилаётгани, унинг Фейбукдаги саҳифаси тикланмаётгани – қирғиз фашистларига ва Ўзбекистондаги тожиклар режимига хизмат қилишдан бошқа нарса эмас. Вақти келади, бу ерда ҳам ҳамма нарса тузатилди.