04 March 2014
19:23 -
Қозоқларнинг миллий давлат агентлиги Казинформ энди Халқаро Ахборот Агентлиги деб аталади

1920 йилда тузилган бу агентлик 1927 йилда КазТАГ, 1997 йилда КазААГ, 2002 йилда “Қозоқ Ахборот Агентлиги Казинформ” номларини олган эди. Мана энди “Казинформ Халқаро Ахборот Агентлиги”га айлантирилибди.
Тан олиш керакки, Қозоғистон Марказий Осиёнинг лидерига айлангани каби, бу агентлик ҳам Марказий Осиёдаги энг кучли ахборот воситасидир. У кунига 400 га яқин хабар тарқатади. Солиштириш учун айтамиз – Ўзбекистондек давлатнинг агентлиги ҳисобланадиган ЎзА яқингача кунига 10 та атрофида хабар тарқатарди, биз уларнинг устидан кулавергандан кейин хабарлар сонини 20 га чиқаришди. Аммо, уларни хабар деб айтишга бировнинг журъати етмайди. Уларни таърифлаш учун энг яхши сўз – масхарабозлик.