04 March 2014
10:25 -
Навоий судида “Асакабанк” ходими устидан ҳукм ўқилди
“Асака” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах филиали ички аудит хизмати бош мутахассиси лавозимида бўлган Акмал Жўраев жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди ҳукми билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят иши матеиралларига кўра, у 2012 йилда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар “Асакабанк” филиалида аҳоли омонатларини инвентаризация қилиш юзасидан қиска муддатли текширув ўтказиб, сохта далолатнома тузган экан.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-кисми (Пора олиш) 209-моддаси 2-кисми (Мансаб сохтакорлиги) билан 2013 йилнинг ноябр ойида жиноий жавобгарликка тортилган бу одамга нисбатан турли қамоқхоналарда жазо муддатларини ўтаётган собиқ банк ходимлари қарши кўргазма беришган.
Акмал Жўраев ҳозирги кунда Самарканд вилоятидаги “Каттақўрғон” ҳибсхонасида сақланмоқда.У автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган, ўнг оёғи ва ўнг қўл соҳаси ишламайди. Оғир тушкунликдаги маҳкум ҳатто апеляяция шикояти ёзишдан бош тортган.
Мунтазир