03 March 2014
20:32 -
Совуқ уруш бошланар-бошланмас, Россия фондлар бозори ўпирилиб тушди
Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones шу йил январь ойининг охирги 15 кунида (!) тахминан 6-7 фоизга тушганини “ўпирилиш” деб баҳолаган эдик. Бугун Россия фондлар биржаси бир кунда (!) 12 фоизга тушди. Буни қандай сўзлар билан баҳолаш керак? Россиянинг ишлари “дабдала” дейиш керак.
Рус хабар агентликларининг айтишича, Украинадаги кризиснинг таъсири билан Россия фондлар бозорининг ММВБ индекси бугун бир кунда 10,79%, РТС индекси 12,01% га тушди.
Руслар иш ҳамма ерда ёмон эканлигини кўрсатиш учун бўлса керак, Нью-Йорк фондлар бозори бугун очилиши билан унинг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси 0,3 фоизга тушиб кетганини билдирдилар. Тўғрисини айтсак, 1,5 соат аввал очилган Нью-Йорк фондлар бозорида тушиш яна давом этти ва 0,9 фоиз атрофида барқарорлашди. Бу - ўрислардаги 12 фоиз тушиш олдида ҳеч нарса эмаску. Бу тушишнинг Украинадаги воқеаларга алоқаси ҳам йўқ бўлса керак.
Дарвоқе, русларнинг иши дабдала эканлигини рублнинг қиймати тушиб кетаётганидан ҳам билса бўлади. Бир неча йилдан бери 1 доллар 30 рубль атрофида бўларди, ҳозир 36 рублдан ошди. Евро эса тарихий рекордд қўйиб, 50 рублдан юқорига чиқди.