03 March 2014
19:04 - Ўзбекистон ўз ерларини қўшниларга беришни давом эттирмоқдами?
СССР замонидаги жумҳуриятлар орасидаги чегараларни давлат чегараси деб бўлмасди. Уларга унитар давлатлар ичида бўладиган маъмурий чегаралар сифатида қараб келинганини ҳамма билади. Бундан ҳам муҳими, расмий қабул қилинган чегаралар билан амладаги чегаралар фарқли эди.

СССР парчаланиб, феълан Россиянинг мустамлакаси бўлган жумҳуриятлар мустақил бўлгандан кейин, расмий чегаралар билан амалдаги чегараларни бир хил қилишдек мураккаб иш бошланганини ҳам ҳамма билади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига оид Интернет-сайтнинг расмиятчилик учунгина очиб қўйилган ўзбекча саҳифасида эмас, бу вазирликдагилар ҳали ҳам давлат тили деб ҳисоблайдиган рус тилидаги саҳифасида билдирилишича, шу йил 28 февралдан 2 мартгача Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ўзбек-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи учрашуви ўтказишибди.

6 қатордан иборат хабарда тарафлар ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг чизиқларини белгилаш лойиҳасини кўриб чиқишни давом эттиришгани айтилади, холос. Яъни, бу хабардан учрашув қандай руҳда ўтгани, қандай баҳсли чегаралар борлигини мутлақо билиб бўлмайди.

Ўзбекистонни бошқараётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими нуқтаи назаридан ҳамма нарса тўғри. Қандай музокаралар кетаётгани ҳақида, агарда музокаралар бўлаётган бўлса, ўзбекларга хабар беришнинг нима кераги бор? Ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсани билмайдиган ўзбеклар ўз чегаралари билан қизиқармидилар?

Ташқи ишлар вазирлиги тарафидан тафсилотли хабар берилмаётганинг асосий сабаби бошқа ерда. Масалан, Тошкент ва Чимкент вилоятлари ўртасидаги чегараларни делимитация ва демаркация қилиш пайтида Ўзбекистонни бошқараётган тожиклар ҳеч бир ерда очиқламасдан ҳамма баҳсли ерларни қозоқларга бериб юбордилар. Ваҳолангки, бу ерларда фақат ва фақат ўзбеклар яшаб келарди.

Тахмин қилиш учун жуда ақлли бўлиш керак эмас, қирғизлар билан ўртамизда баҳсли бўлган ҳамма ерларни Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими қирғизларга бериб юборади. Миллат сифатини ҳам йўқотиб бўлган, миллий ғурур деган туйғуси қолмаган ўзбекларнинг эса, ҳеч нарса билан иши йўқ. Табиий, ош ейиш ва туалетга боришдан ташқари.