
Бугун Иброҳим Маҳлаб раҳбарлигидаги Мисрнинг янги ҳукумати қасамёд қилиш маросимидан кейин расман иш бошлади.
Иброҳим Маҳлаб аввалги исломчи президент, ҳозир қамоқда бўлган Муҳаммад Мурсий тарафидан тузилган ҳукуматда ҳам Бош вазир бўлган эди. Аввалги ҳукуматдаги мудофаа вазири Абдулфаттоҳ Ал-Сиси ҳам лавозимида қолди. У президент сайловларида иштирок этиши кутилмоқда, номзодлиги эълон қилини билан вазирлик лавозимидан истеъфога кетиши керак бўлади.
Янги ҳукумат олдида мамлакатнинг Ҳусни Муборак йиқитилгандан кейин йўқолган барқарорлигини тиклашдек муҳим вазифа турибди. Табиий, Миср каби сиёсий ривожланмаган давлатларда бу ишни армиянинг иштирокисиз қилиб бўлмайди. Армиянинг иштироки эса, унинг ролини ошириб, сиёсий ривожланишнинг йўлини кесиши мумкин. Айнан шу сабабли, янги ҳукуматнинг олдида муҳим вазифалар тургани айтилмоқда. Иқтисодий муаммолар кўплиги ҳам маълум, аммо сиёсий барқарорликсиз уларни ечиб бўлмайди.