28 February 2014
19:09 - Қозоғистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш учун 10 йилдан бери музокаралар олиб бормоқда, Ўзбекистончи?
Қозоқларнинг бугунги расмий хабарларида Бош вазир Серик Аҳметов Иқтисод ва бюджетни режалантириш вазирлининг кенгайтирилган коллегиясида айтган гапларига асосаланиб билдирилишича, Қозоғистон Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш учун 10 йилдан бери музокаралар олиб бормоқда.

Биз ЖСТга аъзо бўлиш остонасидамиз, дебди у. Шу йил март ойида Вашингтонда аъзо бўлиш графики тасдиқланади. Умид қиламанки, март-апрель ойларида қачон аъзо бўлишимиз аниқ бўлади, бу йилми ёки янаги йил.

Маълумки, дейди мухбиримз, ЖСТга аъзо бўлишни истаган мамлакат ҳамма қонунларини ЖСТ стандартларига мослаши, бу қонунлар амалда ишлашига ишончли гарантиялар бериши керак. Шундай экан, Ўзбекистондек давлатни Совет замонининг бир колхоздек бошқараётган, бунинг устига саводсизларча бошқараётган Ислом Карим борми, ЖСТга аъзо бўлишимиз ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ваҳолангки, ЖСТга аъзо бўлмасдан замонавий дунёнинг бир парчаси бўлолмаймиз.

ЖСТга аъзо бўлиш учун иш бошлаш кераклигини “Ҳаракат” журнали 10-15 йил аввалги мақолларида кўтарган эди.