28 September 2008
03:00 -
23:30 - Обама президент бўлса, 20 фоиз америкаликнинг уйқуси қочади - Қийноқ иқрорлаш воситасими? (“Эзгулик”нинг 49-сонли пресс-релизи, 27.09.2008) 17:30 - Наманганда ёғ олшиш учун кураш 16:00 - Ўзбекистонли

23:30 - Обама президент бўлса, 20 фоиз америкаликнинг уйқуси қочади
Аввалги хабримизда АҚШдаги оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фикрини ўрганувчи ташкилотлар сайлов олдидан президентликка номзодларнинг рейтинги, турли категориядаги одамларнинг номзодларга муносабатини ўлчаш билан машғул эканлигини билдиргандикк. Вашингтон Таймс газетасининг бугунги сонида айтилишича, ухлаш учун керак бўлган молларнинг харидорларини эҳтиёжини ўрганишга мутахассислашган “Яхшироқ Ухлаш Ташкилоти” ҳам бу каби ишлардан четда қолмабди.
Бу ташкилот олиб борган тадқиқиотларга кўра, агар демократ Обама президент бўлиб сайланса, 20 фоиз америкаликнинг уйқуси қочади ёки бузилар экан. Жумҳуриятчи МакКейн сайланганда уйқуси қочадиган ёки бузиладиганларнинг фоизи – 15.
Ўзи истамаган одам президент бўлиб қолса, уйқуси бузиладиганларнинг фоизи унчалик катта эмас, дейди газета мухбири, чунки, ким президент бўлса ҳам бу нарса уйқумга таъсир қилмайди, деганларнинг фоизи 50 дан ортиқ.
Қийноқ иқрорлаш воситасими? (“Эзгулик”нинг 49-сонли пресс-релизи, 27.09.2008)
Бу пресс-релизда Амударё тумани судида “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғунов ҳамда фуқаро Ҳамза Салаевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) факти бўйича маҳкама жараёнлари бўлиб ўтаётгани ёритилади.
Аввал “Ҳаракат” сайтида хабар қилинганидек, шу маҳкама мажлисларидан бирида “Эзгулик”нинг Марказий бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташанов иштирок этган. Унинг фикрича, маҳкама кутилганидан кўра анчайин адолатли кечмоқда. Дастлабки суриштирув ва терговларни олиб борган миршаблар, прокуратура ходимлари, жабрланувчи ҳамда гувоҳлар устидан суд тергови бирмунча объектив кечган, судья тарафларнинг барча саволларга рухсат берган. У кўрсатувларни диққат билан тинглаб, ҳатто терговчиларнинг процессуал қонунбузарликларини фош этган.
Пресс-релизда айтилишича, ҳуқуқ ҳимоячисига очилган жиноят ишининг “қаҳрамон”лари ҳам ўзларини фош қилишмоқда. Уларнинг кўрсатувларига мувофиқ, Қорақалпоғистоннинг кучишлатар органлари ҳуқуқ ҳимоячисини ҳибсга олишни анчай олдин режалаштирганлар. Жабрланувчилар ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳозирда товламачилик деб талқин қилаётган гапларини аудио тасмага ёзиб олганларини таъкидлашмоқда. Асосий гувоҳларнинг кўрсатмалари бир-бирига зид. Айнан шу фактнинг ўзиёқ тузоқнинг аввалдан қўйилганини исботлаб турибди.
“Эзгулик” жамияти жиноят ишлари бўйича Амударё тумани судини мазкур жиноят ишини объектив кўриб чиқишга, қийноқ факти бўйича холис суд-тиббий экспертизаси хулосасинигина инобатга олишга чақиради, дейилади пресс-релизнинг сўнгида ва Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигидан терговчи Саломат Ибрагимовнинг профессионал лаёқатини шубҳа остига қўювчи ҳаракатлари юзасидан изоҳ беришни талаб қилади.
Пресс-релизнинг тўла матни билан жамиятнинг расмий сайтида танишиш мумкин: www.ezgulik.org
“Ҳаракат” сайтидан: Мазкур жамиятнинг пресс-релизларини номерлашда хато бўлаётганга ўхшайди. Масалан, 23 ва 25 сентябрь кунлари сайтимизда 48 сонли иккита бошқа-бошқа пресс-релиз эълон қилинган. Ҳозир эълон қилинган пресс-релизнинг сони эса 50-чи бўлса керак.
17:30 - Наманганда ёғ олшиш учун кураш
Совет даврида Наманган шаҳрининг микрорайонида Совет тумани ташкил этилган эди. 1991 йили шу ерда магазин очилганда, маҳаллий бирликчиларнинг талаби билан унга «Бирлик» номи берилади. 1999 йилгача бу ном ўзгармай турган эди. Кейинчлик у ўзгартирилса ҳам, халқ уни ҳалигача “Бирлик” номи билан атайди.
Бугун бу магазинда давлат томонидан киши бошига бир ойда бериладиган 400 грамм ёғ тарқатииладиган пайтда халқ орасида норозилик кўтарилди. Чунки магазинга ўтириб олган «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини вакили: “Ҳокимият қарори бор, ёғга пул топяпсизларми, аҳлатни йиғиштириб олишга ва пахта теришга жўнатилаётган мардикор аёллар учун пул беринглар. Бўлмаса ёғ йўқ” деб туриб олди.
Жанжал кучайиб боргач, фуқаролар шу яқинда яшайдиган “Бирлик” Партияси вилоят бўлимининг раиси, журналист Носир Зокирга мурожаат қилишди. Носир Зокирнинг суриштируви окибатида маҳала фуқаролар йиғини фаоли бу буйруқ ҳокимиятдан бўлаётганини айтди. Носир Зокир ҳокимиятга боғланиб, бундай зулм ҳеч қайси мамлакатда йўқлиги, бу воқеадан ҳозир бутун дунёни огоҳ қилиши ҳақида гапиргач, орадан 10 дақиқа ўтиб-ўтмас маҳала фуқаролар йиғини вакили кўздан ғойиб бўлди
Маҳаллада яшайдиганлар тиланчиларга бериладиган 400 грамм ёғларини олиб, Носир.Зокирга ташаккур билдиришди.
16:00 - Ўзбекистонлик яна бир меҳнат муҳожири Россияда ўлди
Москва вилоятида юрак хуружидан андижонлик меҳнат муҳожири Жумахон Қаландаров юрак хуружидан вафот этди. 2006 йида иш излаб Россияга кетган Жумахоннинг оиласига бу ҳақда 25 сентябрь куни телефон оркали хабар келди. Бугун у Андижонга олиб келинди ва дафн этилди.
Марҳум Жумахон Қаландаров 51 ёшда эди. У Андижон Пахтачилик институтининг Ирригация факультетини тамомлаб, қишлоқ хўжалик иншоатларининг қурилишида мухандис бўлиб мехнат фаолиятини бошлаган эди. Россияга иш излаб кетишидан аввал, Жумахон бир неча йил Андижон Ип-газлама комбинати Бош директорнинг қурилиш бўйича муовини ҳам бўлган. Мазкур корхона яхлит банкротликка учраб ёпилгандан сўнг ишсиз қолган Жумахон Москва вилоятига келиб бадавлат бир рус оиласининг дала-ҳовлисида пойлоқчи бўлиб ишлаб келарди.
Иш берувчилари унга яхши муомилада бўлишган ва унга яхши иш ҳақи тўлаб келишган. У вафот этганидан сўнг эса, унинг жасадини тезроқ (икки кунда) уйига олиб келиш учун ҳам катта ёрдам кўрсатишди. Улардан марҳумнинг оила аъзолари миннатдорлар.
Бу ҳақда хабар берган андижонлик мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси (у “Бирлик” Партияси Андижон вилоят ташкилотининг раиси) Саиджахон Зайнобиддин шундай давом этади: Жумахон менинг тоғавачча укам эди. У жуда содда, хушчақчақ, ҳалол меқнаткаш инсон эди.
Мен, "Буюк депрессия" давридаги Америка ишсизларининг "Ўн цент бериб тур" номли қўшиғини русчадан ўзбекчага таржима қилган эдим. Мен бугун шу таржимамни укам Жумахонга ва унингдек бугун ишсиз қолиб, сарсон-саргардон бўлган ҳамюртларимга бағишлаб, Интернет ўқувчиларига ҳавола қиламан:
"Ўн цент бериб тур, азиз биродар"
Э.Хабург
Мен қурдим уйчалар, саройлар қурдим,
Бунёд этдим ўлкан гўзал шаҳарлар.
Иқтисодчи бўлиб ишга югурдим,
Поездлар бошқардим тун-у саҳарлар.
Далаларда терлаб ғамладим пичан,
Нес-нобуд қилмайин уйдим ҳосиллар,
Лек бугун бир четда турипман уйчан,
Ўн цент бериб тур, азиз биродар.
Дўмбира чалиб ҳам кирганман жангга,
Буюрарди зобит: Олға бос, жангчи!
Сен хизмат киляпсан - дерди - ватанга,
Аямасдан сира ёвларни янчи!
Ҳужумга ўтардим зим-зиё тунда,
Ишратда яшаши учун бошқалар,
Лек бугун турипман мажолсиз танда,
Ўн цент бериб тур, азиз биродар.
Кийимларим эскиб, бўлди дабдала,
Очлик қилиб олди ичимни ошён,
Теваракда эса авжи дабдаба,
Маркетлар ярақлар бойларга ҳар ён.
Юракни чўктирар хира совуқ кун,
Сурункали ёмғир тинмай савалар.
Саотлаб турипман бир четда дилхун,
Ўн цент бериб тур, азиз биродар.
7:00 - АҚШ президентлигига номзодларниннг биринчи бошга-бош олишувини Обама ютди
Ўтган жума куни демократларниннг номзоди Барак Обама билан республикачиларнинг номзоди Жон МаКейн биринчи марта миллионлаб телетомошобинларнинг қаршисида яккама-якка бахс қилдилар. Иккала номзод ҳам ўзини ўзига ишонадиган сиёсатчи қилиб кўрсатолди ва президент бўлиб сайланса, мамлакат муаммоларини ҳал қилишга мўлжалланган режалалри борлигини намойиш қилди.
Энг умумий шаклда теледебат икки мавзу атрофида айланди, дейиш мумкин. Биринчиси – бутун дунёга таъсир кўрсатмоқда бўлган АҚШдаги молиявий-иқтисодий бўҳрон, иккинчиси – Американинг ташқи сиёсати, аниқроғи, террорга қарши уруш ва Россия-Гуржистон урушидан кейин Россияга муносабат.
Бу икки масалда ҳам иккала номзоднинг позицияси бир бирига жуда яқин эди. Иккала номзод ҳам ҳозирги босқичда АҚШ ҳукумати бўхрондан чиқиш учун хусусий секторнинг қўлида бўлган молиявий системага аралашиши тўғри бўлганини гапиришди. Аммо, узоқ муддатли стратегияларда фикрлар бошқача бўлди. МакКейн катта ширкатларга ёрдам бериш, хусусан уларга солиқларни камайтириш йўли орқали иқтисодни ривожлантиришни таклиф қилса, Обама ўрта бизнесга енгилликлар яратиш йўлидан боришни таклиф қилди.
Ташқи сиёсатга оид масалаларда МакКейн Россия ва Эронга қарши қаттиқ позицияда туришни таклиф қилса, Обама улар билан диалог қилиш йўли муҳимлигини урғулади. Аммо, уларнинг иккаласа ҳам Россия ва Эронни, қўполроқ қилиб айтилса, жойига ўтказиб қўйиш тарафдори эканликларини кўрсатдилар.
Ироқ ва Афғонистондаги уруш масаласида уларнинг фарқи битта эди: Обама биринчи мақсад Ал-Қоидани йўқ қилиш эканлигигидан келиб чиқиб, Афғонистондаги урушга асосий эътиборни қаратиш кераклигини урғулади.
Орадан бор-йўғи бир кун ўтди. Оммавий ахборот воситалари ва жамоат фикрини ўрганувчи ташкилотлар ишга тушдилар. Биринчи маълумотларга кўра, бу бахсда Барак Обама ютган. Масалан, CNNга кўра, америкаликларнинг 51 фоизи Обама, 38 фоизи МакКейн тарафини олишган. Демак, Обаманинг президент бўлиш шанси яна ҳам ортти.
Ўзбек демократлари учун Обаманинг ютуғи унинг Афғонистонга эътиборни ошириш лозимлигини гапириши нуқтаи назардан ҳам муҳимдир. Чунки, АҚШнинг бу минтақага эътибори кучайса, Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг тезлашишига имкон ортади.