27 September 2008
03:00 -
23:00 - Наманганда ўз ҳаққини талаб қилганлар қора рўйхатга олинади

Бироз аввал шу вилоятнинг Туракўргон тумани Бордимқул қишлоғига табиий газ келмай қолди. Шу қишлоқлик ораларида уруш фахрийлари ҳам бўлган 7 киши туман газлаштириш ташкилотига чиқиб, аҳволдан норозиликларинини билдиришгач, газ уланган, муаммо битган.
Бу каби камчиликларнинг бўлиши, одамлар уюшган ҳолда ўз ҳақларини талаб қилишгандан кейин камчиликнинг тузатилиши жуда катта эътиборга лойиқ воқеа эмасди. Аммо, Наманган расмийларининг фикри бошқача бўлибди.
Орадан 6 кун ўтгач, газ идорасига борганларни уюштирган Адҳамжон Отабоевни участка нозири чақириб: “Сиз уйингизда одам тўплабсиз, бу конунга тўғри келмайди. Сиз ҳаққингизда юқори ташкилотлар қизиқяпти, Сизни текширишяпти”, деган. Адҳамжон: “Биз қонуний ҳуқуқимизни талаб қилиб газ идорасига бордик-ку, бунинг нимаси ёмон” дея эътироз билдирса, миршабдан жавоб шундай бўлибди: “Ака, мен кичкина одамман, Сиз ўзингизга эҳтиёт бўлиб юринг”.
Хуллас, Наманган расмийларига кўра, сиёсий мухолифат ёки ҳуқуқ ҳимоячиларигина эмас, балки, оддий фуқаролар ҳам ўз ҳақларини талаб қилсалар, назорат остига олинишлари керак. Кўринишидан олинмоқда ҳам.