
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қозоғистон 1 январдан “Божхона Бирлиги” дорасида яшашга бошлагач, Ўзбекистондан сотиб олинадиган автомобиллар кўпчилигидан воз кечишга мажбур бўлганини эълон қилган эди. Эслатиб ўтиш керакки, ўша хабарда қозоқлар биздан Daewoo Nexia ва Daewoo Matiz автомобилларини 5 январдан сотиб олишни тўхтатишгани айтиланди..
Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо взирлигига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, шу минстирликнинг вазир ўринбосари Акмал Комолов бошқилигидаги делегация 12 февральда Остонада Қозоғистон индустрия ва янги технолигиялар вазир ўринбосари Алберт Рау бошчилигидан қозоқларнинг делегацияси билан учрашиб, ўзбек автомобиллари учун Қозоғистон бозорига кириш йўлларини муҳокама қилибди.
Ўзбекистоннинг асосий норозолиги – Қозоғистон бизнинг автомобилларга чеклов қўйиш режасини Ўзбекистонга вақтида расмий йўллар билан билдирмаган ва янги талабларга мослашиш учун Ўзбекистонга вақт бермаган эмиш.
Икки делегациянинг учрашува 12 февралда бўлган бўлсада, бу ҳақда бугун хабар тарқатилаётгандан тушуниш мумкинки, учрашув фойдасиз бўлган. Лекин, қозоқлар биз билан бу масала бўйича икки тарафни қониқтирувчи йўллар қидириш ва савдо соҳасида қулай шартларни сақлаб қолиш устида ишлашга тайёр эканликларини билдирибдилар. Яъни, шаклан чиройлик, аммо феълан масалани ечишдан қочиш руҳидаги жавоб берибдилар.
Хуллас, Ўзбекнинг боши ҳамма ерда дардда. Ислом Карим тахтда ўтирар экан, бошимиз дарддан чиқмайди ҳам.