25 February 2014
20:02 - Россияда мухолифат лидерларидан Борис Немцов 10 кунга маъмурий қамоқ жазоси олди, Путин талвасада
Кеча Москвадаги туманлардан бирининг суди 2012 йил 6 майда Владимир Путинга қарши уюштирлган намойиш қатнашиларидан 8 кишини ЖиноятКодексининг турли моддалари бўйича айбдор деб топиб, уларни 2-4 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳукмга қарши бўлганлар кеча Москва марказидаги Манеж майдонида норозилик намойиши ўтказдилар. Полияция унинг иштирокчиларидан 420 кишини ушлаб кетди. Бугун уларни маъмурий суд қилишга бошладилар.

Шундай судларининг бирида Россиядаги асосий демократик мухолиф ташкилоти ҳисобланадиган РПР-ПАРНАСнинг (Россия Республикачилар Партияси – Халқ Озодлиги Партияси) раисдошларидан бири Борис Немцовга 10 кунлик маъмурий жазо (қамоқ) берилди.

Маълумки, Борис Немцов Россия Бош вазирининг ўринбосари, Давлат Думаси раисининг ўринбосари каби юқори даражали лавомиларгача кўтарилган таниқли сиёсатчи-демократ.

Унинг 10 кунга қамалиши - бечора Владимир Путин Украинадаги воқеалардан кейин қандай талвасага тушганининг кўрсатгичидир.