24 February 2014
20:34 - Қашқадарё вилоятида Касби тумани ҳокими жавобгарликка тортилди
Кечикиб олинган, аммо аниқ бўлган хабарга кўра, Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Касби тумани кенгашининг 18 ёки 19 февралда навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилибди. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг тақдимномасига кўра лавозимидан четлатилган туман ҳокими Фурқат Шариповнинг мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга оид моддалар билан жавобгарликка тортилгани айтилмоқда. Ҳозирда туман ҳокимнинг биринчи ўринбосари Зафар Турсунов вақимнча ҳоким этиб тайинланди.

Собиқ ҳоким Фурқат Шарипов туманга 2003 йилда раҳбар этиб тайинланган ва эл орсида ўзига хос мавқе ва обрўга эга бўлган шахс эди, дейишмоқда касбиликлар.