24 February 2014
20:24 -
Қизиқ: Тошкентдаги кўпчилик идоралардан Ислом Каримнинг портрети йиғиштириб олинмоқда. Нимага?

Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги каби масхарабозларнинг Ислом Карим суратини ретуш ва дизайн билан чоп этишидан тушуниш мумкинки, нотариуслар бошидаги портретларда ҳам қандайдир “нуқсон”лар сезилган. Бундай нуқсон бартараф этилгач, унинг портрети яна жойига қайтади, дейди мухбиримиз.
Ҳеч қайси диктатор ўз истаги билан, ҳатто ўрнига ўз одамини қўйиб ҳам тахтдан кетган эмас. Фидель Кастро каби одамлар олдига чиқа олмайдиган бўлиб қолганлар ҳам, тахтга расмиятчилик учун ўз одамини қўйиб, ҳамма нарсани зимдан ўзлари бошқарадилар.
Ассоий тизгиналри Лубянкада бўлган Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бошлиғи Ислом Карим ҳам шундайлардан биттаси. У портретини алмаштирмоқчи бўлгани ҳам ҳеч қандай муҳим аҳамиятга эга эмас. У ўзидан кейин болалари нима бўлиши билан ҳам иши йўқ бўлган одам. Аммо, у қанчалик аҳмоқ бўлмасин, бизнинг сайтимизда кўп марта такрорланган қуйидаги латифани жуда яхши билади.
Икки одам гаплашмоқда:
- Қизиқ, нимага Ислом ака ўз ҳайкалларини қўйдирмайдилар?
- У киши “Бирлик”нинг митингларидан кейин одамларнинг бир жойга тўпланишидан қўрқадиган бўлиб қолганлар.
- Ҳайкал қўйилса, унинг очилишига келадиган одамлардан қўрқиш керакмаску!?.
- Йўқ, у киши ҳайкал бузиб ташланаётган пайтда тўпланадиган одамлардан қўрқадилар.
Ҳайкал масаласини бир четга суриб айтиш керакки, бу портрет ростдан ҳам бироз силлиқланишга муҳтож.