
Русларнинг Утро.ру сайти Россия Фанлар Академиясининг академиги, Давлат Думасининг фан ва янги технолигиялар комитетининг раиси Валерий Черешневга асосланиб билдиришича, яқин йўлларда одамларнинг ўртача умри 90 йилгача, 2050 йилга келиб эса 120 йилгача чиқади. Табиий, бу Япония, АҚШ, Канада каби ривожланган давлатларда бўлади.
Россия бундай даражага чиқиши ҳақида гап кетмаяпти. Чунки бу мамлакат ўртача умр бўйича, жаҳонда 68-чи ўринда. Россияда ўртача умр 69,8 йил. Масалан, Японияда 82,15 йил бўлса, АҚШда 78,1 йил.
Русларнинг хабарида тилга олинмаган ўзбекларнинг аҳволи қандай? Қаранг, айнан кечаги хабарларимиздан бирида бунга оид рақамларни тилга олгандик. Уларни такрорлаймиз.
Ўзбекистонда ўртча умр 65,1 йил (эркаклар ичида 61,6 йил, аёллар ичида 68,6 йил). МДҲ давлатлари ичида фақат Тожикистондан олдиндамиз. Хурсанд бўлаверайлик, Афғонистондан ҳам олдиндамиз, уларда бу рақамлар шундай - 43,8 йил, 43,6 йил, 44 йил.
Ўзбеклар бу соҳада ҳам аҳволни тузатиш учун, авваламбор расмдаги каби ошни ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарсалар устида ҳам ўйлашга ўрганишлари лозим.
“Ҳаракат” айнан шунга эришиш учун ҳаракатдадир.