24 February 2014
17:15 - Ўзбекча томоша: прокурор ўзбекларни калтаклади, бошқа ўзбеклар кулишди

23 февраль куни Андижон вилояти Марҳамат тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Зокиржон Исмоилов туман деҳқон бозорида тадбиркорларни калтаклади. Нақд пул тушуми камайиши, тумандаги эмиссия даражаси билан боғлиқ муаммо юзага келгани учун дўконларга аввал инкассаторларни юборган прокурор керакли натижага эриша олмади. Сўнгра бу ерга шахсан ўзи келиб, асабларини жиловлай олмай тадбиркорларни уриб-тепиб ташлади.

Воқеа шоҳидларига кўра, бундай аянчли томоша гувоҳи бўлган марҳаматликлар ачиниш ўрнига завқланиб кулишди. Милиционерлар келиб ҳангоматалаб томошагўйларни тарқатди. Прокурор эса даҳанки жангдан сўнг яна ишига кетди, дейди марҳаматлик мухбиримиз.

Албатта, прокурорларнинг қўполлиги, бунинг учун жазоланмаслиги ўзбек жамиятида ўз-ўзидан тушунарли, аммо ҳамюртларини хўрлаётган шахсларга завқ билан қараш, бу пайтда кулиб туриш ўзбеклардан бошқага ҳам хосмикан? Йўқ, бу фақат подага айланган ўзбекларга хос нарса. Шкндай экан, гап Марҳамат тумани прокурорининг расмдаги Бош прокурор Рашиджон Қодиров каби чўчқа эканлигида эмас, ўзбекларнинг ўзи кимлигида.