24 February 2014
08:33 -
Ўзбекистон мардикорлар эмас, спортчилар мамлакати, бахтли инсонлар мамлакати

Юрт ташқарисида ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда мардикорлик қилаётган ўзбеклар йилиги уйларига 10 млрд доллар атрофида пул юборишмоқда, Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисми эса 11 млрд доллар атрофида. Демак, Ўзбекистон бюджети мардикорларимиз юбораётган пул ҳисобига оёқда турибди.
Аммо, Ўзбекистон хабар воситалари аҳволимизнинг бу томонини умуман тилга олмайдилар. Расмий хабарларга қарасангиз, Ўзбекистон жаннатсимон ўлка. Тўғрироғи, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимининг талаби билан ўзбек журналистлари бор ҳақиқатни ёзмайдилар. Мана битта мисол.
Ўзини 12news.uz информацион портали деб танитадиган сайтда кеча 13 хабар берилган Уларнинг 9 таси (!!!!) спорт хабарлари, қолган хабарлар ҳам олди-қочди гаплардан иборат.
Бундай масхарабоз ахборот воиталарини ўқийдиган ўзбеклар ўз аҳволини қайдан билсин.
Беихтиёр қайта қуриш йиллари пайдо бўлган бир латифа эсага келади. АҚШ ва СССР ўртасида бир давлат оилаларининг иккинчи давлатга бориб, ўша ердаги оилада 1-2 ой яшаб келишини ташкил қиладиган программа бор эди. Ўша дастур доирасида Москвага келиб, шу ерда бир маҳаллий оилада 1 ой яшаб орқага қайтаётган оиланинг аъзосидан сўрашибди:
- Мамлакатимиз тўғрисда нима деган бўлардингиз?
- Сиз дунёнинг энг бахтли одамларисиз?
- ....
- Чунки, қанчалик ёмон яшашингизни билмасиз.
Ўзбек хабар воситаларининг мақсади шундай: Ҳеч нарсадан хабари бўлмаган ўзбеклар ўзларини дунёнинг энг бахтли одамларидек ҳисоблаб яшасинлар.