23 February 2014
07:41 -
Саакашвили: “Рус империяси Евромайдонда борлигини йўқ қилди”. Ҳаракат: “Украинада ҳокимият мухолифатнинг қўлига тўла ўтди, Путин тамом бўлди”

Айнан кеча “Ҳаракат” Агентлиги Украинада бўлаётган воқеалар бўйича охирги хабарига “Украинада ҳокимият мухолифатнинг қўлига тўла ўтди, Путин тамом бўлди” деб сарлавҳа қўйган эди.
Ҳамма ўқувчиларимиз билишадики, “Ҳаракат” Агантлиги Гуржистонда бўлаётган воқеаларни ҳам диққат билан кузатиб боради. Бу мамлакатда русларнинг югурдаги, миллиардер Бидзина Иванишвили гуржи халқини сотиб олиб, ҳокимиятга ўз малайларини ўтқазгани, аввалги Президент Михаил Саакашвили ҳозирча АҚШ университетларидан бирида дарс бериш учун ўша ерда қолгани каби воқеалар бизнинг сайтимиз томонидан доимо ёритиб борилди.
Сўнги кунларда Украинадаги воқеаларга эътибор кўпайгани сабабли, Гуржистонга эътиборимиз камайган эди.
Ҳозир маълум бўлмоқдаки, Михаил Саакашвилининг партиясига яқинлиги билан билан танилган “Грузия-Online” Агентлиги билан феълан “Бирлик” Партиясиники бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг Украинадаги охирги воқеаларга берган баҳоси бир хил экан. Бу тасодифий бир хиллик эмас, воқеаларни тўғри баҳолай билиш қобилиятимизнинг савияси тенглигининг кўрсатгичидир.
Тўғрисини айтса, бутун Ғарб ҳам Украинадаги воқеаларга айнан биз ва “Грузия-Online” берган баҳони бериши муқаррар, аммо Ғарбда Украинадаги воқеаларни очиқча баҳолашга биздан ҳам эҳтиёткорлик билан ёндошмоқдадир, холос.