25 September 2008
03:00 -
21:30 - Абдураҳим Пўлат: Президент Буш ҳақиқатнинг ярмини очиқлади 17:30 - Чечен халқини Москвага сотганларни Москванинг ўзи йўқ қилмоқда 11:30 - Украинада зарғалдоқчилар яна бирлашиш

21:30 - Абдураҳим Пўлат: Президент Буш ҳақиқатнинг ярмини очиқлади
АҚШ ҳозир ҳақиқатдан оғир аҳволда. Бу нарса дунё демократиясининг ривожланишига ҳам салбий таъсир қилиши табиий. Яъни, демократик жараёнлар дунё бўйича бир оз орқага кетиши мумкин.
Оғир аҳволдагиларни танқид қилиш осон, уларга ақл ўргатиш эса, Одам Ота замонидан бери маълум бўлган одатдир. Менинг на танқид қилиш на ақл ўргатиш ниятим йўқ. Мақсадим Ўзбекистондаги ўз сафдошларимизга фикрларимни етказиш, вазиятни яхши билмаганларга ёрдам бериш.
Кеча АҚШ президенти Жорж Буш махсус чиқиш қилиб, ўз мамлакати жудда жиддий молиявий бўхрон ичида, иқтисод хавф остида эканлигини очиқлади. Бу ҳақиқатнинг ярмидир. Аслида, менинг фикримча, АҚШ сиёсий-иқтисодий бўхрон ичида.
Мен буни Американинг бугунги аҳволидан келиб чиқибгина айтмаяпман. Мана кичик бир мисол. 2001 йил 14 октябрь куни Муҳаммад Бобир Малик ва Авзхон Мухтор билан бизникида йиғилгандик (учрашув кунини ўша вақтга оид хотираларимдан топдим). Авазхон ака 11 сентябрь воқеалари хусусида гапирар экан, шундай деди: “Америка 3 минг кишининг қони эвазига, бошқа ҳеч нарса қилмасдан, бутун дунёга ҳоким кучга айланди”.
Мен эътироз билдирдим: “Йўқ. Бу - Америка ўзининг суперкуч сифатини йўқотишга бошлашидир”. Бундай дейишимнинг сабаби, мен бир мамлакатнинг рамзига айланган нарсаларнинг (Дунё Тижорат Маркази деб билинган биноларнинг) душманлар тарафидан йўқ қилиниши ҳеч нарса бўлмагандек ўтмаслигини тушунишим эди.
Лекин, АҚШнинг бу аҳволга тушиши 2001 йил 11 сентябрда бошлангани йўқ. 11 сентябрь охирги туртки бўлди халос. Мен АҚШга аввалги келишларимдаёқ бу ерда сиёсий кризис бошланаётганини сезган эдим. Кризиснинг асл сабаби – совуқ уруш битиб, яъни СССР йўқ бўлиб, АҚШ дунёнинг суперкучига айланганидан кейин, АҚШ янги шароитга мос келадиган янги стратегиялар ишлаб чиқиш ўрнига, эски йўлини давом эттириши, аввалги стратегиялар берган мевалар кайфи билан яшашни афзал кўриши бўлди.
Шу ерда кичик бўлса ҳам биз учун муҳим бўлган бир мисол келтирмоқчиман. Масалан, АҚШ ҳалигача Ўзбекистоннинг минтақадаги ҳал қилувчи ролини тушуниб етгани йўқ. АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати ҳам йўқ дейиш мумкин. Унинг расман авторотирар деб айтилса ҳам, аслида диктатор деб ҳисобланадиган президент Ислом Каримга нисбатан сиёсати бор холос. Бу жуда катта хато. Худди шунга ўхшаб, сўнгги йилларда АҚШнинг Россияга муносабати тамомийла унинг Путинга бўлган муносабатидан келиб чиқиб белгиланди, деса бўлади.
АҚШнинг ҳозирги аҳволи ўзбек демократларини ҳам қайғуга солиши керак. Чунки, қисқа вақтга бўлса ҳам, демократиядан узоқ бўлган Россия ва Хитойнинг Ўзбекистонга таъсири кучаяди, биздаги шундоқ ҳам секин бўлган демократик ўзгаришлар тезлиги яна ҳам камаяди.
Лекин, булар фожеа қилдаган даражадаги жараёнлар эмас. Чунки, АҚШ ўз ичидаги бўхроннинг бир қисмини тан олишга бошадими, демак, уни бутунлигича тушунмоқда. Демак, ундан чиқиш йўлларини топади ва имкон даражасидаги тезлик билан ундан чиқади. АҚШ жамиятнинг кучли структураси бу каби ишларга қодир.
Мен бу қисқа лавҳамда бўхрондан чиқиш йўллари хусусида ёзмоқчи эмасман. Чунки, вазиятдан чиқиш учун кўп нарсани ўзгартириш, ўз тарихимиз билан қиёсласак, “қайта қуриш сиёсати” каби иш қилиш кераклиги ўз-ўзидан маълум.
Яқинда бўладиган президент сайловининг натижалари бу мавзу нуқтаи назаридан жуда ҳам муҳим. Мен ишонаманки, демократларнинг кандидати Барака Обаманинг “Ўзгартир” шиори “қайта қуришга” чақириқдир. АҚШ жамияти, менинг тушунишимича, ҳали қора танли одамни президент қилиб сайлашга тайёр бўлмаса ҳам, сиёсий-иқтисодий бўхронни яхши ҳис қилаётгани сабабли, Барак Обамани президент қилиб сайлайди.
Барак Обама президент бўлиб сайланса ҳам мўъжизалар бўлмаслигини тушуниш кекрак. Муҳим бўлгани ўзгаришларни бошлашдир.
Биз ўзбек демократлари воқеаларнинг кузатиш ва ижобий натижаларни кутиш билангина машғул бўлсак, ҳамма нарсани йўқотамиз. Бугун Ўзбекистонда демократик мухолифатнинг фаолияти учун биз ҳали ўзимиз ўзлаштиришга улгурмаганимз етарлича майдон бор. Уни ўзлаштириш, Ғарб дунёсининг ёрдамида бу майдонни кенгайтириш ва Ғарбга яқинлашиш - мамлакатимизни демократияга қовуштириш ва демократиянинг келажагини кафолатлаш мақсадида НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги асосий вазифамиз бўлиб қолаверади.
17:30 - Чечен халқини Москвага сотганларни Москванинг ўзи йўқ қилмоқда
Чеченларнинг Россиядан мустақил бўлиш учун олиб борган кураши бу босқичда мағлубиятга учраши аввалдан маълум эди. Жавҳар Дудаев Россиянинг ичида нисбатан мустақил бўлган Чечен давлатини яратиш устида ишламасдан хато қилган ва СССР парчаланишидан кейинги эйфория ичида дунёнинг ҳарбий жиҳатдан супаркучларидан бири бўлмиш русларга қарши қурол билан курашиш йўлини танлаган.
Аммо мустақиллик курашчиларининг хатоси ҳам бу курашга хоинлик қилган ота-бола Аҳмад ва Рамзон Қодиров, ака-ука Сулим ва Руслан Ямадаевларни кечиришга асос бўлолмайди. Вақти келиб, чечен халқи янги кишанлардан ҳам қутилади, бу хоинларга ўз баҳосини ва балки жазосини беради. Аҳмад Қодиров жазосини олди ҳам.
Аммо, тарихдан маълумки, хоинларнинг ҳомийлари ҳам хоинлардан ўз вақтида фойдаланиб олиб, сўнгра улардан қутилиш учун ҳарaкат қиладилар. Чунки, хоинлар вақтинча ишлатиладиган материалдир, улардан фойдаланишни давом эттириш фойдаланувчилар обрўсига ҳам соя солади.
Ўзбекистонда ҳам шундай бўлган. Ўзбекистон режими ҳозир 53-54 лақаби билан кўпроқ тилга олинадиган "Эрк" фракцияларидан бирининг раҳбари Салой Мадаминни ўзбек демократик мухолифатини парчалашда ишлатиб олгани ва сўнгра бир тепиб улоқтирганини билмайдиган одам йўқ. Бу хоинлик эвазига олинган совға-квартираларда яшаган 53-54 нинг укалари ҳозир Жаслик ҳужраларида сақланаётгани ҳам потенциал хоинларга дарс бўлиши керак.
Кеча Москванинг қоқ марказида чечен хоинларидан бири Руслан Ямадаевнинг ўлдириб кетилиши ҳам шу каби ҳикояларнинг давомидир. Қодиров ва Ямадаевлар оиласи бир-бирига душман бўлгани учун Руслан Ямадаевни Рамзон Қодиров ўлдиргани ҳақида шубҳалар пайдо бўлгани табиий. Агар шундай бўлган бўлса ҳам, бу иш Москванинг фотиҳаси билан қилинганига шубҳа йўқ.
Хоинлар ҳар доим ўз насибларини олганлар, олмоқдалар ва оладилар. Ўзбекистонда ҳам, Чеченистонда ҳам.
11:30 - Украинада зарғалдоқчилар яна бирлашиши мумкин
2004 йил декабрь – 2005 йил январь ойларида Украинада зарғалдоқ инқилоби қилган кучларнинг асосини Виктор Юшченко, Юлия Тимошенко ва Владимир Литвин раҳбарлик қиладиган сиёсий блоклар ташкил қиларди. 2005 йил январда Виктор Юшченко президент бўлгандан кейин Юлия Тимошенко Бош вазир, Владимир Литвин парламент раиси курсисини эгалладилар.
Аммо, тез орада Юшченко билан Тимошенконинг ораси бузилди, Бош вазирлик россияпараст Регионлар Партиясининг раиси Виктор Янукевичга қолди. 2007 йилнинг бошида Литвин блоки тамомийла Янукевич томонига ўтиб кетгандан кейин, Виктор Юшченко парламенти тарқатиш қарори чиқарди. У парламентда кўпчилик овозга эга бўлган Янукевич-Литвин альянсини усталик билан тор-мор қилгач, сайловларниЮшченко-Тимошенко альянси ютди ва Тимошенко қайтадан Бош вазир бўлди.
Юшченко-Тимошенко бирлиги яна узоққа бормади, бу янги альянс ҳам бузилди ва Украина навбатдаги сиёсий бўҳронга кирди. Тимошенко шунча йиллардан бери содиқ бўлиб келаётган принципаорини оёқ ости қилиб, Янукевич билан коалиция тузиши ҳақида гаплар бошланди.
Лекин кеча кутилмаганда, Юшченко-Тимошенко-Литвин альянси қайтадан тикланиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Украина сиёсий лидерларининг бунчалик тез-тез ўз позицияларини ўзгартириб туришлари бир томондан ножиддийликдек кўринса ҳам, бошқа томондан, бу мамлакатда демократия принциплари (масалан, компрмисс ва тоқатлилик) секинлик билан бўлса ҳам илдиз отаётганини кўрсатади.
Бу воқеалар ўзбек демократларига ҳам дарс бўлиши керак, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Ҳозирчалик компромисс ва тоқатлилик тушунчалари, минг афсуски, сафдошларимиз учун ёт нарса бўлиб қолмоқда.
10:00 - Депутатлик мандати... ҳимояга муҳтож! (Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 48, 24.09.2008)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган таниқли журналист, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон ваколахонаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Жиззах» Бизнес Инкубатори ташкилоти раҳбари Умарқул Эгамов шу кунларда қамалиш хавфи билан яшаётганини таъкидлаган. Жамиятимиз фаоллари тўплаган маълумотларга кўра, мазкур ташкилот меҳнат миграцияси ҳажми ортиб бораётган, мамлакатимиздаги реал оммавий ишсизлик ҳолатидан келиб чиқиб, хорижга иш излаб кетаётганлар учун консультатив марказ сифатида 1999 йилда ташкил этилган. БМТнинг ўша пайтдаги мамлакатимидаги элчиси Павел Кралл билан имзоланган шартномага мувофиқ, ташкил этилган лойиҳа тез орада кўпчиликнинг оғзига тушди.
Тегишли тартибда рухсатнома олган, рўйхатдан ўтиб фаолият бошлаган корхона мижозлари ортгандан ортиб борди. Айниқса Россияга иш излаб кетаётган мардикорлар учун кони фойда бўлган марказ маъмурияти уларга маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатишдан ташқари Ўзбекистон ҳукумати, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий таъминлаш вазирлигига миграция муаммосини ҳал қилиш бўйича қатор таклифлар билан чиқди. Уларнинг кўпчилиги мамлакатимизнинг миграция бўйича сиёсатини шакллантириш, қонун ҳужжатларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар учун қабул қилинди. Муқаддам вилоят кенгаши депутути, сўнгра Жиззах тумани кенгаши депутати сифатида маҳаллий халқнинг эҳтиромини қозониб бораётган Эгамовга тиш қайрайдиганлар, провакация уюштириш ниятида юрганлар сезилиб қолди.
Умарқул Эгамовнинг ўғли Шавкатни 2004 йилнинг апрелида Миллий Хавфсизлик Хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳибсга олди, хом-хатала терговлар, сохта гувоҳлар, ишонарсиз далиллар асосида уни 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан айблади. Дастлабки тергов бошланмай туриб, вилоят телевидениеси орқали жиноятчи сифатида кўрсатилди ва охир-оқибат узоқ йиллик муддатга қамашди. Умарқул Эгамовнинг қадди эгилди, оиладаги нотинчлик, саросима туфайли ишларидан путур кетди. Шу орадаги вазиятдан фойдаланиб қолган Жиззах вилояти ИИБ майори Жаҳонгир Каримов аввалига халқаро ташкилотларнинг жарақ-жарақ пулларини “ўмариб юрган” Эгамовга таъмагирлик қилди. Сўнг корхона мижозларидан бирини ёллаб, унга нисбатан провакация уюштирди.
Албатта, Умарқул Эгамовнинг жиноят ишига доир ҳужжатларни синчиклаб ўрганмаганимизда миршаббошига бундай ўта қалтис айбловни илгари сурмас, жабрдийданинг бизга йўллаган шикоятларини “ётиб қолгунча, отиб қол” қабилида қабул қилардик. Ҳолбуки, унга нисбатан 2006 йилнинг 12 ноябрида ноқонуний равишда қўзғатилган жиноят ишида жабрланувчи сифатида ўтган шахс — Эрали Туропов ёлланма шахс, орган ходимлари томонидан уюштирилган саҳна қаҳрамони. Боз устига, Россияга мардикорликка кетиш важидан 2006 йилнинг 6 июнида «Жиззах» Бизнес Инкубаторига мурожаат қилган, тегишли тартибда консультатив амалиётни ўтагач, Москвага кетган. Қонуний, ёғликгина ишга жойлашган, аммо жаннат излаб борган эмасми, иш ёқмай қайтиб келган. «Жиззах» Бизнес Инкубаторидан консультация учун тўлаган маблағини қайтариб олган, вилоят ИИБ коррупция бўлимида танишлари борлигини айтиб, товламачилик йўли билан У. Эгамовдан пул беришни талаб қилган.
Ёлланма жабрдийда Эрали Туропов «Жиззах» Бизнес Инкубатори ғазна(!)сига миршаблар томонидан бўёқ билан ишлов берилган пулни топширган, ҳисобчи Зиёвуддин Қодировни бир амаллаб ҳибсга олишгач, Умарқул Эгамовни ҳам жавобгар қилишга уриниб кўришди. Жиззах шаҳар прокурори Турғун Сагатов Жиззах тумани Халқ депутатлари Кенгаши раиси Суннат Ўроқовга Эгамовнинг устидан ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 167-моддаси (Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатишини айтиб, тегишли тартибда унинг дахлсизлигини бекор қилишни сўради. Бироқ кенгаш аъзолари бунинг провакация эканини таъкидлаб рухсат бермагач, прокурор қоннуни бузиб бўлса-да, Эгамовни қамоққа олди. Вилоят телевидениеси орқали уни бадном қилувчи, фирибгар сифатида кўрсатувчи лавҳаларни ҳар куни намойиш қилинди.
Жиноий тергов даврида унинг дахлсизлик мақоми инобатга олинмади. Гўё, “Депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун талабларида туман ёки вилоят кенгаши депутати ўзининг ваколатли ҳудудидан ташқарида қонунбузарлик қилса, унинг дахлсизлиги амал қилмас экан. Яъни, депутатни бошқа ерга олиб чиқиб провакация қилиш, уни қамоққа олиш мумкин экан. Ана шу мақсаддаги хом-хатала терговлардан сўнг сохта жиноят ишини суд орқали қонунлаштирилди. Суд залидан озодликка чиқарилган депутат (унинг мақоми ҳалигача бекор қилинган эмас — Эзгулик) ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Энди-энди қаддини тиклаётган шахс шу йилнинг ёзида Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Муса Анорқуловнинг одам савдоси ҳақидаги маърузасига нишон бўлди, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди Раёсатининг ажрими билан суд ҳукми (енгил жазо берилган деган важ билан) бекор қилинди, иш тафтишга қайтарилди. Ўлжани чангалидан чиқариб борган вилоят прокуратураси энди клинкаларнинг бирида даволанаётган депутатни қайтадан қамоққа олишга ҳаракат қилаётибди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Олий Мажлис Сенати аъзоларини ўз ҳамкасбини ҳимоя қилишга, кучишлатар органлар таъқибидан қутқаришга чақиради. Република Бош прокуратурасидан қисқа муддатда виооят прокуратураси ва ИИБ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан изоҳ беришини сўрайди.
Манба: www.ezgulik.org
Сайт маъмуриятидан: Умарқул Эгам "Бирлик"нинг Жиззах вилоятидаги ташкилотчиларидан, вилоят ташкилотининг биринчи раисларидан бўлган. Аммо, 1992-93 йиллардан кейин мухолифатчилик фаолиятини тўхтатган эди.