24 September 2008
03:00 -
10:00 - Абдураҳим Пўлат: “Бирлик” Партиясининг қурултойига тайёргарлик сусайтирилдими? 8:00 - Гарри Каспаров подарил Джорджу Бушу свою книгу (Президент США встретился с оппозиционерами из нескольких стран)
10:00 - Абдураҳим Пўлат: “Бирлик” Партиясининг қурултойига тайёргарлик сусайтирилдими?

Расмий тарқатиб турилган хабарларимиздан маълумки, партиямизнинг қурултойини аввал шу йил ёзгача ўтказишни режалаштиргандик, кейин ёзнинг охирини белгиладик. Ҳозир эса шу йилнинг охири, ҳатто янаги йилнинг бошларини кўзламоқдамиз.

Шу кунгача партиянинг 5 вилоят ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказди. Самарқанддан бошқа вилоятларда ташкилий қийнчиликлар, Ўзбекистон демократик мамлакат эмаслигини ҳам ҳисобга олганда, нисбатан қийинчиликларсиз ўтди. Кўриниб турардики, бошқа вилоятларда ҳам конференциялар ўтказиш йўлида ортиқча муаммолар бўлмайди.

Шундай бўлса ҳам қуйидаги икки сабабдан келиб чиқиб, конференциялар ўтказишни тезлаштирмадик ва бунинг натижасида қурултойни кечиктирмоқдамиз.

Биринчи сабаб. Мен ўтган йили “Ҳаракат” журналининг 5(68) сонида эълон қилинган “Демократик мухолифатнинг навбатдаги тўлғоғи” номли мақоламда тахмин қилганимдек, мухолифат ичидаги мураккаб жараёнларнинг натижаси ўлароқ, “Бирлик” Партияси мамлакат ичида амалда фаолият олиб бораётган ягона демократик мухолиф ташкилот бўлиб қолди. Юрт ташқарисида фаолият олиб боришни иддао қилган гуруҳлар ҳам қўлбола сайтлардан ташқарига чиқолмадилар ва йўқ бўлиб кетиш остонасига келдилар.

Менинг фикримча, биз бундан кейинги ташкилий ишларимизни ана шу янги реалликни ҳисобга олиб юритишимиз лозим. Ҳозир елкамиздаги маъсулият яна ҳам ортди. Бу янги ҳолатни тўла англаб етиш ва унга мос равишда ишларни янги савияга олиб чиқиш вақт талаб қилмоқда.

Иккинчи сабаб. “Бирлик”нинг стратегик мақсади аниқ. Бу – мамлакатимизни демократик ривожланишлар йўлига олиб чиқиш. Лекин, қисқа муддатли тактикалар ҳам муҳим роль ўйнайди.

Аввалги қурултойимизда “Бирлик”нинг тактикаси аниқ белиланган эди: Рўйхатдан ўтиб расмий сиёсий саҳнага чиқиш ва 2004 йилдаги парламент ҳамда 2007 йилдаги президентлик сайловларида қатнашиш. Биз бу тактик мақсадимизга етишолмадик, аммо айнан шу мақсад йўлидаги фаолиятимиз туфайли партиянинг ташкилий асосларини тиклаб олдик. Андижон фожеаси бўлмаса эди, биз мақсадимизга шубҳасиз етишардик.

Бу мақсад ўзгармади, унга етишиш учун кураш давом этаверади. Аммо, ўзимизнинг ҳам дунёнинг ҳам тажрибаси кўрсатмоқдаки, курашнинг ҳар бир босқичида ёрқин, жозибали ва фойдали тактик мақсад ёки мақсадларни ҳамда уларга етишиш йўлларини аниқ белгилаб олиш, тўғрироғи, янги политтехнологиялар билан иш олиб боришгина самарали бўлади.

Ҳозир шу йўналишда янги таклифлар тайёрламоқдамиз. Улар вилоят конференцияларида яхшилаб муҳокама қилиниши ва қурултойда қабул қилинадиган қарорларнинг асосини ташкил этиши лозим.

Ана шундагина қурутойдан кейин енгни шимариб, тайёр тактикаларимизни ҳаётга жорий қилишни бошлаймиз. Демак, қурултойга тайёргарлик сусайтирилмади, ҳозир у ерда олинадиган қарорларни тайёрлаш жараёни яна ҳам жиддийроқ даражага олиб чиқилмоқда.

8:00 - Гарри Каспаров подарил Джорджу Бушу свою книгу (Президент США встретился с оппозиционерами из нескольких стран)

Гарри Каспаров во время встречи с Джорджем Бушем во вторник в Нью-Йорке подарил президенту США свою книгу «Шахматы как модель жизни».

Каспаров был единственным представителем от России в составе группы встретившихся с Бушем деятелей оппозиции из нескольких стран. В группе были также Александр Козулин из Белоруссии, бывший советский диссидент израильтянин Натан Щаранский, а также оппозиционеры из Венесуэлы, Кубы, Китая, Египта, Мьянмы, КНДР, Сирии и других стран, включая Лоди Гьяри - личного представителя духовного лидера тибетских буддистов Далай-ламы.

В пресс-службе Белого дома сообщили, что президент США, его супруга Лора Буш, а также госсекретарь США Кондолиза Райс встретились с оппозиционерами во время ланча в Нью-Йорке.
«Лора и я, а также госсекретарь Райс и члены моей администрации только что провели чудесный ланч с демократическими лидерами, активистами по правам человека, мужественными мужчинами и женщинами, которые решительно отстаивали свободу, и я заверил их, что это правительство, мое правительство верит в универсальность свободы», - заявил по завершении встречи Буш, стенограмма высказываний которого распространена Белым домом в Вашингтоне.

По словам президента США, оппозиционеры из зарубежных стран, с которыми он встретился, «находятся на переднем крае обеспечения свободы». «Мы хотим очень поблагодарить вас за ваше мужество, мы благодарим вас за ваши убеждения, которые остаются прочными», - заявил Буш.
Лора Буш в своем заявлении подчеркнула, что на нее произвело впечатление то, что она услышала от участников встречи. «Я воодушевлена рассказами, которые я здесь от всех услышала. Некоторые из тех, кто здесь присутствует, уже увидели результаты своих действий в поддержку демократии и сейчас живут в странах, где демократия является главным законом, и поэтому мы воодушевлены их рассказами», - сказала первая леди США.

Каких-либо других подробностей беседы Джорджа и Лоры Буш, а также Кондолизы Райс с зарубежными оппозиционерами пресс-служба Белого дома пока не сообщает. // РИА «Новости»