15 February 2014
23:31 -
Январда ўпирилган Dow Jones индекси, февралда юқорига сакрамоқда

Эслатиб ўтамиз Dow Jones индекси 2013 йилнинг 31 декабрида тарихий рекорд қўйиб 16,588 га чиққан эди. Энди юқорига сараш бўлмоқда.
Кўринишидан, АҚШда янги кризис бошланиш эҳтимоли катта эканлиги ҳақидаги башаротлар асосиз бўлган. Бундан буён Dow Jones индекси 15-17 минг ўртасида ўйнаб туриши оддий ҳолга айланса керак.
Бундай “ўйнаб туриш” мамлакатнинг умумий иқтисодига катта таъсир кўрсатмаса ҳам, кимлардир ютади, кимлардир ютқазади. Демак, бозорнинг ўйинчилари ҳар доим ўта сезгир бўлишлари керак. Нима ҳам дердик, буни бозор иқтисодиёти дейдилар.