12 February 2014
22:34 - АҚШ Конгресси Ўзбекистонга қурол сотиш масаласида тўғри қарорга келди

Яъни, Қўшма Штатлар конгрессменлари Ўзбекистонга қурол-яроғ етказишга рухсат берди. Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги хабар тарқатган. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашгани боис 2004 йилда АҚШ Ўзбекистонга қурол-аслаҳа чеклови киритганди. Аммо вақт кўрсатдики, бу санкция ижобий натижалар бермади ва ўзаро алоқалар ёмонлашди.

2011 йилда “Бирлик” Партияси раҳбарияти Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, самарасиз санкцияларни бекор қилиш, мазкур чекловлар сиёсий интеграцияга жиддий халал бераётгани хусусида ёзди. Орадан бир муддат ўтиб, аввал Европа Иттифоқи, сўнгра ундан ўрнак олган АҚШ Сенати Ўзбекистонга ҳарбий ёрдамни таъқиқловчи чекловларни бекор қилди. АҚШ Сенатида доклад қилган ўша пайтнинг Давлат Котиби Колин Пауэлл “Ўзбекистонга қарши санкцияларни Ўзбекистон мухолифати ҳам бекор қилиш тарафдори” дейишгача борган эди

Дастлаб АҚШ Ўзбекистонга тунда кўриш мосламалари, GPS аппаратлари, индивидуал мудофаа воситалари берган бўлса, энди бошқа турдаги қурол-аслаҳаларни ҳам етказиб бермоқчи. Албатта, XXI асрда ҳарбий аслаҳалар масаласи бирмунча нисбий, аслида,ана шу алоқалар туфайли юзага келадиган сиёсий интеграцияни ҳисобга олиш керак, дейди мухбиримиз.