12 February 2014
22:03 - Сўз эркинлиги: Ўзбекистон яна қолоқларнинг қолоғи...
Қароргоҳи Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти 12 февраль куни жаҳон мамлакатларидаги матбуот эркинлигини баҳоловчи навбатдаги йиллик рейтинг жадвалини эълон қилди. 180 мамлакатдаги сўз эркинлигига баҳо берилган ҳисоботда Ўзбекистон 166-ўринни эгаллаган. Бу ўтган йилгига қараганда 2 поғона пастдир. "Чегара билмас мухбирлар" (Reporters Without Borders)нинг жадвалида Ўзбекистон собиқ иттифоқ давлатлари орасида фақат Туркманистондан (178-ўрин) юқорида.

Умуман, Марказий Осиё мамлакатларида сўз эркинлиги даражаси пасайиб бормоқда. Масалан, умумий рўйхатнинг 97-поғонасини бир пайтлар демократия оролчаси номини олган Қирғизистон, Тожикистон эса 115-ўрин, Қозоғистон эса 161-ўринни эгаллаган. Марказий Осиёда вазият йилдан-йилга ёмонлашиб бормоқда.

Аслида, “Ҳаракат”нинг ўқувчилари бунга ҳайрон бўлмасликлари керак. Чунки, 2010 йили Қирғизистонда бўлган давлат тўнтаришидан кейин баъзи аҳмоқлар, Ўзбекистонда ҳам шундай “демократик” жараёнлар бошлаш зарурлигини гапиришганда, айнан “Ҳаракат” Агентлиги Марказий Осиёда шундоқ ҳам секин кетаётган демкоратик жараёнлар бу тўнтаришнинг таъсири остида орқага кетишини башорат қилган эди. Айнан, шундай бўлмоқда.