12 February 2014
19:10 -
“Эзгулик” Жамиянинг 2013 йил ҳисоботи ЕИнинг Тошкентдаги элчихонасида тақдим этилди
12 февраль куни Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" Жамияти ўзининг анъанавий йиллик ҳисоботининг такдимот маросимини ўтказди. Маросим Европа Иттифоқининг Тошкентдаги офисида бўлиб ўтди.
Йиғилишни уй эгаси сифатида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Штерк олиб борди, дейиш мумкин. Бу ерда АҚШ, Буюкбритания, Польша, Германия, Франция, Швеция, Швейцария, Чехия, Литва, Латвия, Япония, Россия, Италия, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхоналарининг вакиллари ҳозир бўлдилар. Германия, Польша, Чехия, Литва ва Латвиянинг вакиллари элчилар даражасида эди.
Жамият раиси, Васила Иноят, у айни пайтда “Бирлик” Партиясининг Бош Котиби ҳамдир, 2013 бўйича иккита ҳисоботни тақдим этди.
Ҳисоботларнинг биринчиси 2013 йилда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятга бағишланган бўлиб, инсон ҳуқуқларининг бузилиш фактлари билан боғлик вазиятни ёритади. Бу ҳисоботдан кенг ўрин олган диний ва сиёсий эркинликлар, фуқаровий жамият вакилларига нисбатан бўлаётган босим ва чекланишлар, Ички ишлар вазирлиги ходимларининг фуқароларга нисбатан қонунбузарлик ва зўравонликлари, суд ва прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиш фактлари дипломатик корпус вакиллари учун янгилик бўлмасада, катта қизиқиш уйғотди. Кенг камровли ўтган савол-жавобларда Васила Иноят Жамият фаолиятининг мамлакатдаги ўрни ва аҳамиятини нақадар катта эканлигини яна бир марта намойиш қилар экан, "Ўзбекистонда токи, сиёсий маҳбуслар сақланар экан, токи демократик руҳдаги мухолиф партияларга йул берилмас экан, токи инсон ўз атрофдаги воқеликка муносабатини очиқ билдира олмас экан, бу жамиятни оқлаб бўлмайди. Халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги вазиятга таъсир қилиш механизми ва унинг ричаглари етарли ва уларни ишга солиш вақти ўтиб бормоқда. Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган барча демократик кучлар буни эътиборга олишлари зарур" эканлигини таъкидлади.
Иккинчи ҳисобот 2013 йилда пахта кампанияси ва мажбурий меҳнатга бағишланганди, у ҳам дипломатик корпус вакилларида катта қизиқиш уйғотди.
Расмда - Васила Иноят. Унинг чап тарафида ўтирган Юрий Штерк, минг афсуски, бу расмда тўла кўринмайди.