11 February 2014
15:33 -
Юнонистон кризисдан чиқабошлади, ўзбеклар унга атаб дуолар ўқиши керак

Кеча Юнонистон Бош вазири Антонис Самарас ўз мамлакати қарз кризисидан чиқабошлаганини билдирди. Унинг айтишича, 6 йил аввал бошланган иқтисодий чўкишдан кейин, Юнонистон ўзини тузатиб олди, энди ҳеч ким еврозонадан чиқишни гапираётгани ҳам йўқ, сўнгги йилларда биринчи марта экспорт импортдан ошди.
Узоқдаги бир мамлакатнинг иқтисодий аҳволига эътибор бераётганимизнинг сабаби – АҚШ ва Европадаги кризис секин-аста унчалик ривожланмаган давлатларни, масалан, Россия ва Қозоғистонни ҳам уришга бошлаб, Ўзбекистон каби қашшоқ мамлакатларнинг остонасига келиб қолганидан хавотирдалигимиз.
Ривожланган ва унча ривожланмаган давлатлар кризисдан унчалик катта зарар кўрмасдан чиқишлари аниқ бўлмоқда, қашшоқ давлатлар эса, даҳшатли зарбалар остида қолишлар муқаррар. Жаҳон кризисдан қанча тезроқ чиқса, бу зарбаларнинг таъсири шунча камроқ бўлади. Шунинг учун, ўзбеклар бошқа нарсаларни четга қўйиб, ҳозир кризисдан чиқабошлаган Юнонистонга атаб дуолар ўқишлари керак.