10 February 2014
22:24 -
Тараққиётни тўсиб бўлмайди: Ўзбекистонда йиғилган янги смартфон сотувга чиқди

Аслида, Ғарбнинг ихтироси бўлган смартфонлар Ғарбнинг технологияси билан ва Ғарб тарафидан ишсизлик даражаси тез ортиб бораётган Ўзбекистонда йиғишга бошлангани учун яна ўша Ғарбни олқишлашимиз керак. Балики, бунга тўсқинлик қилмагани учун Ислом Каримга ҳам раҳмат айтиб ўтиш мумкиндир.
Мавзунинг бошқа томонлари ҳам бор. Маълумотларга кўра, 4,7 дюймли сенсорли экран ва юқори эффектли камерага эга самртфоннинг нархи 748 000 сўм. Ҳатто, ўзбекнинг профессори бундай мобиль телефон аппаратини харид қилиши учун камида бир-икки ой оиласи билан оч ўтириши керак, дейди мухбиримиз. Ислом Карим ҳукумати шуларни ҳам ўйласа янада яхши иш бўларди.