10 February 2014
20:30 -
Женевада Сурия бўйича музокараларнинг вақтни бекор ўтказиш деса бўладиган иккинчи раунди бошланди
Музокараларнинг биринчи раунди январь ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилиб, ҳеч қандай натижасиз тугаган, “Ҳаракат” Агентлиги у музокараларни ёритишни ҳам лозим топмаган эди. Аввалига АҚШ, Россия, БМТ, Араб давлатлари лигаси (АДЛ), Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари иштирокида ўтказилиши келишилган бу музокараларда Эроннинг қатнашиши ҳам кўп гаплашилди, аммо натижа чиқмади. Охир-оқибатда бу музокаралар БМТ ва АДЛ соясида бўлаётган феълан Сурия ҳукумати ва мухолифат форматига айланди.
Бугун бошланган иккинчи раунд ҳам шу форматда бўлмоқда. Маълумки, мухолифатнинг аосий мақсади – Сурия Президенти Башар Асадни ўз лавозимидан кетказиш. Аммо, бугун Сурия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фейсал Микдаднинг “Башар Асаднинг кетишини муҳокама қилмаймиз. Бу мавзу кун тартибида йўқ ва ҳеч қачон бўлмаган. Унинг кетишини орзу қилганлар вақтларини бекор ўтказмоқдалар” деган сўзлари музораларнинг ўзи ҳам вақтни ўтказишга айланганини кўрсатмоқда.
Аслида, ҳозир АҚШ ва Европанинг Башар Асад масаласида аниқ фикри йўқлигида. Сурия режими кимёвий қуролларини йўқ қилишга рози бўлгандан кейин, бу мамлакатнинг Яқин Шарқдаги роли кескин камайди. Бундан ташқари турли гуруҳлар бу мамлакатни бўлиб олиш ҳаракатига тушганлар. Демак, Суриянинг давлат сифатида ҳам келажаги йўқ. Фақат Россия, Араб дунёсида Башар Асаддан бошқа дўсти қолмагани учун, унга ёпишиб олган, холос.