10 February 2014
21:19 -
БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Тожикистонга келди, Ўзбекистонга қачон келади?

Вазир махсус маърузачи билан бирган Тожикистон ҳукумати томонидан ратификация қилинган “Қийноқ, шаън ва қадр қимматни камситувчи, ноинсоний муомала турларига қарши кураш тўғрисидаги Конвенция”нинг мамлакатдаги амалиёти хусусида ҳам гаплашилган.
Аммо совуқ уруш даврида ҳам мамлакатларга бемалол келиб-кетган БМТ комиссарлари, хусусан, қийноқлар бўйича махсус маърузачи мана 15 йилдирки, Ўзбекистнга кела олмайди. Энг кўп ва систематик қийноқлар қўлланувчи мамлакат ҳисобланмиш Ўзбекистонга сўнгги марта БМТнинг махсус маърузачиси Тео Ван Бовен 2000 йилда келган ва Жаслиқ легарини ёпишни тавсия этган. Шундан бери Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг на қийноқлар бўйича маърузачиси ва на Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мамлакатга киришга рухсат бермайди.